Сайхунободлик тадбиркорнинг орзуси ушалди

28.08.2020, 17:46

Сайхунободлик тадбиркорнинг орзуси ушалди

Энг азиз, энг улуғ байрамимиз Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги кенг нишонланадиган айни шу кунларда сайхунободлик ёш тадбиркор Аҳрор Гаппаровнинг орзуси ушалди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят  Кенгаши томонидан жойларда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон” шиори остида  учрашувлар, тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Шу куни дастлаб партия вилоят ҳамда Сайхунобод туман Кенгаши ходимлари  туманда эндигина ўз фаолиятини бошлаган Аҳрор Гаппаров фаолияти билан яқиндан танишишди.

Ёш тадбиркор ўз хонадонида ташкил этган мини цехда хўжалик совуни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Пандемия даврида ўз ҳудудида бир нечта иш ўрни яратган тадбиркорга Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан партия вилоят Кенгашининг ташаккурномаси топширилди.

Шунингдек, тадбиркор билан суҳбатлашиш асносида унинг ўз фаолиятини кенгайтириши учун туман марказидан ер олиш истаги борлиги маълум бўлди. Чиқиндиларни қайта ишлаш цехини ташкил қилиш ниятида юрган тадбиркорнинг орзуси рўёбга чиқди.  Сайхунобод туман Кенгаши раиси,  туман Кенгаши депутати  Улуғбек Ниязов  ёш тадбиркорни қўллаб-қувватлаб масалани ижобий ҳал қилиб берди ва унга ҳеч қандай ижара тўловларисиз жой ажратди.

Хусусан, имтиёзли кредит олиш масаласида туман Кенгаши депутати Ўғилой Бурхонова ҳам А.Гаппаровга амалий ёрдам кўрсатди.

O'zLiDeP Сирдаре вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остидаги  навбатдаги байрам тадбири Сардоба туманида бўлиб ўтди.

Ишчи гуруҳ аъзолари туманда жойлашган "Пахтаобод карс сервис"МЧЖга ташриф буюришди  ҳамда ишчи-хизматчилар билан дилдан суҳбат қуришди. Шу аснода партия сафига ўтиш истагини билдирган ишчи хизматчиларнинг  20 нафари янги аъзоликка қабул қилиниб "Улуғ имконият" МЧЖ  БПТ ташкил этилди.

Ташкилотчилар тадбир давомида БПТ аъзоларини байрам муносабати билан табриклаб, уларга партиянинг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғаларини топширишди.

Энг азиз, энг улуғ байрамимиз муносабати билан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остидаги навбатдаги байрам тадбири Сирдарё туманида ҳам кўтаринки руҳда давом этди.

Туманда ташкил этилган "Газ Таъминоти" БПТ ва "Телеком" БПТга ташриф буюрилди.  O`zLiDeP Сирдарё вилоят ва Сирдарё туман Кенгаши ходимлари ҳамда ташкилот ишчи-хизматчилари  билан самимий мулоқот ташкил қилинди.   Ташкилотчилар тадбир давомида БПТ аъзоларини байрам муносабати билан табриклаб, партиянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини ҳам топширишди.

Жаҳонгир Шербоев,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят  Кенгаши

Бошланғич  партия ташкилотлари билан

 ишлаш гуруҳи  раҳбари

  • Кўрилди
    536
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+