Томорқа рўзғорни обод қилади

13.10.2017, 17:34

Томорқа рўзғорни обод қилади

Жомбойда томорқасидан яхши даромад олиб, рўзғорини тўкин, турмушини фаровон қилаётган юртдошларимиз кўп.

О.Аҳроров ана шундай ватандошларимиздан бири. У 5 сотихли исиқхонасида памидор, бодринг, кортошка ва кўкатлар етиштириб келади.

– Яхши меҳнат қилсанг, ерга меҳр берсанг, томорқадан йилига 3-4 марта ҳосил олиш мумкин, – дейди О.Аҳроров. – Томорқамизда етиштирган маҳсулотларимизни рўзғоримиздан орттириб, бозорга ҳам олиб чиқяпмиз. Бу йил 8 млн. сўм даромад кўрдик. Шунинг учун хонадонимиз обод, рўзғоримизда барака бор.

Таъкидлаш жоиз, бугун тадбиркорлик билан шуғулланаман, иссиқхона қураман деган одам учун барча имкониятлар етарли. Бироқ уларга кўмак, тавсия, маслаҳат бериш керак. Партия томонидан амалга оширилаётган “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган тарғибот тадбирлари ана шу мақсад рўёбига хизмат қилаётир.

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1767
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+