Жиззахда йирик хусусий ва тўқимачилик корхоналарида янги БПТлар фаолияти йўлга қўйилди

29.08.2020, 12:17

Жиззахда йирик хусусий ва тўқимачилик корхоналарида янги БПТлар фаолияти йўлга қўйилди

O’zLiDeP Жиззах вилоят, туман(шаҳар) Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва ҳамкор ташкилот фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, Жонажон Ўзбекистоним” шиори остида корхона ва муассасаларда бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказмоқдалар.

Ана шундай тарғибот тадбирлари  Шароф Рашидов туманидаги “Бегзод мебель” хусусий корхонасида ташкил қилиниб. Партия вакиллари корхона фаолияти билан танишдилар. Мазкур хусусий корхона 700 миллион сўмлик “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури асосидаги имтиёзли кредит маблағи эвазига иш бошлаган.

 Айни пайтда 20 нафар ёшлар меҳнат қилаётган корхонада 10 хил турдаги мебеллар тайёрланмоқда.

Ташриф давомида ишчи гуруҳ аъзолари, ходимлар учун яратилган шароитлар, карантин қоидаларига амал қилиш тартиби билан танишдилар. Корхона раҳбари Беҳзод Ҳазратқулов етакчилигидаги 6 нафар фаоллардан иборат бошланғич партия ташкилотига асос солинди.

Жиззах шаҳридаги “Фарали” масъулияти чекланган жамиятига қарашли тўқимачилик корхонаси ҳам мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорликка берилаётган катта эътибор туфайли ўтган йили ноябрь ойида иш бошлади. Айни пайтда бу ерда 200 нафардан ортиқ чевар қизлар меҳнат қилмоқда. Тайёрланаётган  20 хилдан ошиқ кийим-кечак ва бошқа трикотаж маҳсулотлари асосан хорижга экспорт қилинмоқда.

Бу ерда ҳам корхона раҳбари Фаррух Алиқулов етакчилигидаги 10 нафардан иборат Бошланғич партия ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди.

-Шаҳар ва туманлардаги йирик корхоналарда партиянинг қуйи бўғинлари фаолияти йўлга қўйилиб, янги аъзолар партияга қабул қилиняпти, - дейди партия вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Холбек Асатов. – Биринчидан, мазкур корхона тадбиркорлари, ходимлари билан O’zLiDeP вилоят Кенгаши ўртасидаги узвий алоқаларни янада мустаҳкамласа, иккинчидан мазкур ҳудудларда партия мақсад ва ғояларини тарғиб қилишда, мавжуд муаммоларни партиявий воситалар билан ҳал қилишда  таянч бўғинлари депутатларимизга энг яқин мададкор бўлади.

Ишчи гуруҳ аъзолари вилоятдаги бошқа корхона ва муассасалар, фермер хўжаликлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишишни режалаштириб қўйишган.

Акром ИСОМОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Мафкуравий ташвиқот ва тарғибот

 ишлари бўлими мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    600
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+