O'zLiDeP депутати эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди

29.08.2020, 12:18

O'zLiDeP депутати эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди

Халқ фаровонлигини яхшилаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, энг асосийси юртнинг тинчлигини таъминлаш, кўҳнаи заминни обод масканга айлантириш бугунги кунда ҳар бир мутасаддиларнинг асосий кундалик вазифаларига  айланмоқда.

Шижоатли ва масъулиятли  депутат Наргиза Муҳаммадиева ҳам айни дамда давлатимиз Мустақиллигининг 29 йиллик тўйи арафасида ночор оилаларга кўмак беришни ўз олдига мақсад қилиб олган. 

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Наргиза Муҳаммадиева 4-сектор ҳудудига қарашли Гулбоғ, Яккасада,  Саноат, Олтитош, Яккатут маҳаллаларида хонадонма-хонадон юриб, ҳар бир ночор оилани турмуш фаровонлигини яхшилаш юзасидан ўрганиш олиб борди. Хонадонларни кузатиш вақтида ночор оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида тадбиркорлик билан шуғулланиб даромад олишлари учун керакли тавсиялар бериб, имтиёзли кредит олишларида кўмак бермоқда. Оилалар ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ томонидан ўрта, ночор, ўта ночор турига ажратилди. Ўрта ҳолдаги оилаларга имтиёзли кредитлар берилиб, тадбиркорлик фаолиятлари йўлга қўйилди. Ночор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Ўта ночор оилаларга эса моддий ёрдам пуллари, ногиронлиги бўлган шахсларга даволанишлари учун ордер олиб берилди. 

Депутат ўрганиш вақтида 4-сектор Саноат МФЙ Тадбиркор кўчаси 23-уйда яшовчи энг ночор оилани аниқлади. Оила бекаси Абдураззакова Мадина турмуш ўртоғи ҳамда 2 нафар ногирон фарзандларини парвариш қилиб келмоқда. Уйда тикувчилик меҳнати билан шуғулланиши учун Халқ банки Наманган шаҳар бўлинмаси кўмагида тикув машинаси олиб берилди.

Гулбоғ МФЙ Чортоқ 9-берк кўчаси 6-уйда яшовчи Усманова Инобатхон оиласи ҳам депутат эътиборидан четда қолмади. Инобатхон опа фаррош бўлиб ишлаб юрган кезларида 2018 йилда бахтсиз ходиса туфайли 1-гуруҳ ногиронига айланиб қолган. Ушбу оила озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ҳомийлар ёрдамида даволаниши учун дори–дармон билан таъминланди.

Аёл дардини аёл тушунади. Шундай экан,  аёл депутатимиз ожизалар юкини енгил қилишдек ҳайрли ишларни бажаришдан чарчамасинлар, деймиз!

Муаззам Ворисова,

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши 

бўлим мудири

  • Кўрилди
    810
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+