Сирдарёлик ёшлар парламенти аъзоларига юксак ишонч билдирилди

29.08.2020, 12:21

Сирдарёлик ёшлар парламенти аъзоларига юксак ишонч билдирилди

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - Аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева вилоят Кенгашининг мажлислар залида энг улуғ, энг азиз байрамимиз мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг вилоятдаги O`zLiDeP аъзолари билан мулоқот ташкил қилди.

“Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил қилинган давра суҳбати ўзгача кайфият ва байрамона руҳда ўтди. Ёшлар билан суҳбат асносида нафақат ёш аъзоларни табриклаш, балки келгусида янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни ҳаётда учрайдиган мавжуд муаммолар ечими юзасидан таклифлар беришда фаолликни қўлдан бермаслик, ҳуқуқий билимларини ошириб бориш каби мулоҳазалар мазкур тадбирнинг бош мезони ва асосини ташкил қилди.

Ёшлар парламенти аъзолари сўзга чиқиб, улар бундай эътирофга сазовор бўлганликларидан беҳад мамнунликларини билдириш асносида ўз таклиф ва мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтишди. Келгусида бундай ишончни ўзларининг билим ва ташаббуслари, меҳнатларининг самараси билан оқлашларини, ўзларига юклатилган масъулиятли вазифани сидқидилдан бажариб, имкониятлардан самарали фойдаланишлари борасида бор имконият ва салоҳиятларини ишга солишни билдиришди.

Шунингдек, учрашувда ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни янада ошириш, ворисларни депутатликка тайёрлаш борасидаги таклифлар ҳам муҳокама қилинди. Барча аъзоларни бу борада ташаббускор бўлишга, фикр, мулоҳаза ва таклифларини дадиллик билан баён эта олиш қобилиятини янада ривожлантиришга чақирди.

Тадбир якунида O`zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгашининг “Ишонч ёрлиғи” ва эсдалик совғалари топширилди.

 Дилором ЭСОНОВА,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    637
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+