Қонун лойиҳасига олинаётган таклифлар – унинг мукаммал ишлаб чиқишда муҳим омилдир

17.01.2018, 18:13

Қонун лойиҳасига олинаётган таклифлар – унинг мукаммал ишлаб чиқишда муҳим омилдир

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан   “Қабул қилинаётган ҳар бир қонун лойиҳаси сайловчилар, партия электорати, турли табақа ва гуруҳларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан атрофлича муҳокама қилиниши, фракциялар ушбу масалаларда приципиал позициясини намоён этиши шарт” мавзусида Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари, партия электорати вакиллари иштирокида амалий-мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари Зафар Ханиязов ва Қутлимурат Бабашев иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини жойларда тарғиб-ташвиқ қилиш, унда белгиланган устувор вазифаларни ижросини таъминлаш, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12  июлдаги  Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижроси бўйича партия олдида турган долзарб вазифаларга тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қоунчилик палатаси Ялпи мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинган “Медиация тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги ҳамда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ўзбекистан Республикаси қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишга қадар такомиллаштириш юзасидан таклифлар олиш мақсадида қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш йўлида жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси ўзининг ҳиссасини қўшиши талаб этилади. Шу боис ҳам, Президентимиз халқимиз ҳаётига таалуқли ҳар бир қарор ва  қонунни аҳоли билан бевосита маслаҳатлашиб, ўзаро мулоқот орқали қабул қилиш механизмини жорий этди. Зеро, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1715
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+