Партия ҳудудий кенгаши томонидан ташкил этилган очиқ мулоқотда мингбулоқликларнинг 70 га яқин муаммолари ўрганилди

17.01.2018, 18:21

Партия ҳудудий кенгаши томонидан ташкил этилган очиқ мулоқотда мингбулоқликларнинг 70 га яқин муаммолари ўрганилди

Мамлакатимизни ҳар томонлама ривожланиши, аввало халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш билан боғлиқ. Бу борада халқ дардини эшитиш, мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида чекка-чекка ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар одамларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва  бартараф этишга яқиндан ёрдам бермоқда. O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши, Мингбулоқ туман Электр тармоқлари бўлими, тумангаз корхонаси, туман Сувоқава, тиббиёт бирлашмалари ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган аҳоли билан бевосита мулоқотда тумундаги Ойбек, Мустақиллик ва Бирлашган МФЙ ҳудудидаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, тегишли ташкилотлар  кўмагида бартараф этиш чоралари кўрилди.

- Неча йиллардан буён сурункали бронхит касаллиги қийнаб келаётган эди. Ёлғиз аёл бўлганим учун даволанишга шароитим бўлмади, - дейди Ойбек МФЙдаги Дилшод кўчасида яшовчи Савринисо Отахонова. - Бугун партиянинг кўмаги билан туман тиббиёт бирлашмасига йўлланма олдим, бунинг учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Сайёр қабулда фуқаролардан 70 га яқин муаммолар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди. Булардан 15 тасига тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 10 дан ортиқ муаммолар мутасадди ташкилотларга йуналтирилиб, ечими назоратга олинди.

Музаффар Тўхтасинов,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1302
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+