Шўманойда инвестиция лойиҳаларнинг бажаралиши юзасидан мутасаддилар ҳисобот берди

02.09.2020, 16:11

Шўманойда инвестиция лойиҳаларнинг бажаралиши юзасидан мутасаддилар ҳисобот берди

O'zLiDeP Шўманой туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда жорий йил олти ой давомида режалаштирилган инвестиция лойиҳаларининг бугунги кунда бажарилиши бўйича олиб борилган ишлар ва  келгусидаги вазифалар бўйича Шўманой тумани Инвестиция ва сиртқи савдо бўлими бошлиғининг ўринбосари Б.Қыдырбаевнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, бугунги кунда туман бўйича 367 та тадбиркорлик  субъектлари  фаолият олиб бораётган бўлса, шундан 76 тасини корхоналар ташкил этади.

Ўтган олти ой давомида  80,7 млрд сўм саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, ўсиш даражаси 3,3 баробар ўсиши таъминланган.   Ҳозирги кунда йирик лойиҳалардан бири умумий қиймати  2,0 млн АҚШ доллар баҳосидаги чет эл инвестиция маблағлари  ҳисобидан  "LIANTAY KC LICORICE" маъсулияти чекланган жамиятида қизилмияни қайта ишлаш лойиҳасида 120 та иш ўрни ажратилиши айтиб ўтилди. Бу эса ўз навбатида туман аҳолисининг айниқса маҳалла  ёшларининг бандлигини таъминлашда муҳим ахамият касб этади.       

Йиғилиш давомида юқоридаги қайд этилган масалалар бўйича депутатлар ўз фикр ва таклифларини  билдирди.  Қолаверса партиянинг туман кенгаши томонидан  олдида турган устувор вазифалар белгилаб  олиниб, тегишли  қарорлар қабул қилинди.          

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    910
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+