Миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш энг муҳим вазифаларимиздан биридир

17.01.2018, 18:25

Миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш энг муҳим вазифаларимиздан биридир

O‘zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши томонидан “Интеллектуал  салоҳиятли ёшларни тарбиялаш – ҳуқуқий демократик жамият қуришнинг пойдевори” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Олтинсой тумани Саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи талабалари,  O‘zLiDeP фаоллари ва тумани Кенгаши депутати иштирок этди.

Давра суҳбати мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ёшлар орасида тарғибот-ташвиқот қилиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда уларда тадбиркорлик  соҳасига қизиқиш уйғотишга хизмат қилди.  

 – Ёшлар тарбияси ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масаладир, – дейди Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Аҳмад Мажидов. – Уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш энг муҳим вазифаларимиздан биридир.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилганлигини таъкидлаб ўтдилар.

         Мурод ЭШНАЗАРОВ

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1435
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+