Аёл бахти – мустақил юртда фарзанди камол топмоқда

02.09.2020, 16:14

Аёл бахти – мустақил юртда фарзанди камол топмоқда

O`zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остидаги байрам тадбирлари давом этмоқда

Cайхунобод туманидаги “Гулбулоқ” БПТда “Аёл бахти – мустақил юртда фарзанди камол топмоқда” мавзуида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда вилоят, туман Кенгаши ходимлари, депутатлар, Аёллар қаноти фаоллари иштирок этди.

- Аёл қачон ўзини бахтли ҳис этади? Албатта, юрти ва оиласи тинч, фаровон, фарзандларидан хотиржам, жамиятда муносиб ўрнига эга бўлса,-деди партия Сайхунобод туман Кенгаши Аппарат раҳбари Абдужаббор Эрназаров. - Шукурки, бундай бахтли юртдошларимиз, севган касбини эъзозлаб келаётган, фарзандлари келажагидан кўнгли хотиржам юртдошларимиз кўпчиликни ташкил қилади.

Шунингдек, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққан “Гулбулоқ БПТ раиси Зулайхо Аҳмедова ҳам ўзининг бахтиёр юртдошларимиздан бири эканлиги, севган касбини эъзозлаб, кам бўлмаётганлигини эътироф этиб ўтди.

- Биз, аёлларга қаратилаётган юксак эътиборни ҳар нафасимизда ҳис қилиб келаяпмиз, - деди З.Аҳмедова. - Буни жамиятимизнинг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бораётган фидойи аёллар тимсолида кўриш мумкин. Шунингдек, фарзандларимизга яратилаётган чексиз имкониятлар ҳам биз, аёлларнинг  бахтимиздан дарак беради. Мустақил юртда фарзанди камол топаётган ўғил-қизларимиз улғайиб, Ватанига, халқига, ота-онасига хизмат қиладиган инсон бўлиб етишса, бундан ортиқ бахт борми дунёда?!

Тадбир асносида бир гуруҳ партия фаоллари вилоят, туман Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан байрам тадбири "Болалар шаҳарчаси" БПТ да ҳам ташкил қилинди.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ партия фаолларига партия вилоят, шаҳар Кенгашининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Сабохат Бабаева,

               O`zLiDeP Cирдарё вилоят кенгаши

 бўлим бошлиғи

  • Кўрилди
    591
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+