Депутат эҳтиёжманд оилага 2000 дона жўжа берди

03.09.2020, 16:10

Депутат эҳтиёжманд оилага 2000 дона жўжа берди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Х. Ураков Жомбой туманидаги “Каттақишлоқ”, ва “Ҳолвойи” маҳаллаларда бўлиб,  сайловчиларининг муаммоларини ўрганди.

“Ҳолвойи” МФЙда ўтказилган учрашувда депутат ишсиз ёшларга ҳамда тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқароларга паррандачиликнинг сир-асрорлари ҳақида маҳорат дарслари ўтказди.

- Мен ҳудудимизда тадбиркорлар сони кўпайиши тарафдориман. Паррандачиликни ривожлантиришга қизиқиши бор ёшларга ўз тажрибаларимни ўргатишга тайёрман, - дейди Х.Ураков.

Депутат бир неча ой муқаддам “Ҳолвойи” маҳалласида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган Гулжаҳон Ўроқовага  360 дона жўжа ўз ҳисобидан олиб бериб, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун амалий ёрдам берган эди.

Гулжаҳон Ўроқова меҳнатсеварлиги, интилувчанлиги боис ишини уддалади. Қисқа муддат ичида парранда етиштириш сирларини ўрганиб яхшигина даромад ҳам кўрди ва ёш тадбиркорлар сафига қўшилди.  Учрашувда депутат келажакда Гулжаҳон Ўроқованинг катта ишбилармонлардан бири бўлишига ишонч билдириб, унга  ўз ҳисобидан яна 2000 дона жўжа ва маьлум муддатга етадиган омухта емини бериб, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун имконият яратди.

Шунингдек, маҳалладаги яна 2 нафар фуқарога паррандачиликни  йўлга қўйишлари учун 200 донадан жўжа ва омухта ем беришга келишилди.

Бундан ташқари депутат маҳалладаги кам таъминланган оилаларга бир қопдан ун маҳсулотини байрам арафасида туҳфа қилди.

Жаҳонгир Хўжамқулов

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    784
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+