Ангренлик ишсиз хотин-қизларга бепул ўқув курслари ташкил қилинди

03.09.2020, 16:20

Ангренлик ишсиз хотин-қизларга бепул ўқув курслари ташкил қилинди

O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти”, Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик Маркази ҳамкорлигида темир дафтарга киритилган аёллар учун бепул ўқув курси ташкил этилди.

Пандемия даврида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ёрдамлар кўрсатиш айниқса, уйда ўтирган хотин-қизларни турли касбларга йўналтириш ва шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасида қатор амалий ишлар олиб бориляпти.

Бундан кўзланган мақсад битта, у ҳам бўлса жойларда маҳаллалар орқали ишсиз хотин-қизларни аниқлаб, уларни турли касб-ҳунарларга ўргатиш, тадбиркорликларини бошлашларига кўмаклашиш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, бу орқали босқичма-босқич темир дафтарга киритилган аёллар сонини кескин камайтириб бориш устувор вазифалардан бири саналади.

Ангренлик хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган ўқув курсларда тикиш-бичиш йўналишида ўқув машғулотлари ўтказилиб, бунда тажрибали мутахассислар жалб этилди.

- Бугунги ўқув-курсларимизда аёлларимиз турли йўналишларда машғулотлар олиб боришяпти, бу орқали улар ўз билим ва кўникмаларини шакллантирмоқда, - дейди Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати, Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик Маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова. – Биз депутатлар ўз ҳудудларимизда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни аниқлаб, уларни касбга ўргатишга, шу орқали иш билан бандлигини таъминлашга эътибор қаратяпмиз. Бугун Ангрен шаҳрида ҳам хотин-қизларимизга зарур бўлган ёки ўзлари танлаган касб-ҳунарни ўргатишга яқиндан кўмаклашдик. Мазкур ўқувларимиз босқичма-босқич тизимли равишда ташкил этиб борилади.

Ўқув машғулоти асносида юқори ютуқларга эришиб келаётган партия фаоллари бўлган тадбиркор аёлларимиз Шахноза Усканова, Севара Жакбарова, Хулкар Баймановалар тадбиркорлик фаолиятидаги сир-асрорлари ва таржибалари билан ўртоқлашишди ва уларга партиянинг ташаккурномалари топширилди.

Диёра Болтаева,
 
O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши
 
Аёлларнинг сиёсий фаоллиги,
 
жамиятдаги ўрни ва мавқеини
 
ошириш бўлими мудири
  • Кўрилди
    984
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+