Хоразмлик депутатларимиз биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаларига 30 дан ортиқ таклиф берди

17.01.2018, 18:34

Хоразмлик депутатларимиз биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаларига 30 дан ортиқ таклиф берди

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳар бир қонун лойиҳаси сайловчилар, партия электорати, турли қатлам ва гуруҳларнинг манфаатлари нуқтаи-назаридан атрофлича муҳокама қилиш кераклигига эътибор қаратилган эди. O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган амалий мулоқотда Мурожаатномада белгиланган ана шу вазифалар муҳокама этилди.

Тадбирда O‘zLiDeP вилоят ва туман (шаҳар) Кенгаши депутатларидан Б.Рузметов, Ж.Қурбанов, И.Абдуллаев, Н.Қўшчанова, Ф.Хаджаков, М.Жуманиёзова, И.Аллаберганов иштирок этиб, Ўзбекисон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисда”ги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаларини ўрганиб чиқиб, ўзларининг 30 га яқин таклиф-мулоҳазаларини билдиришди. Жумладан:

- Фермер хўжаликлари ва биолабораториялар ўртасида шартномалар тузиш.

- Биржанинг масъулиятини ошириш ва ҳудудларда йўл қўйилаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида “Давлат харидлари тўғрисда”ги қонунга алоҳида модда киритиш лозим.

- Биржада харидлар давомида маҳсулот турлари ва нархини аниқ кўрсатиш ва биржада қатнашаётган ташкилотларни экспертлар орқали текшириш.

- Фермер хўжаликларига зарур уруғ ва кимёвий воситаларни сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун махсус пакетлар жорий қилиш, бунда транспорт харажатларини имтиёзли равишда қоплаб берилиши бўйича қўшимчалар киритиш лозим.

       Қувончбек ҲАМРОЕВ

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

депутатлик гуруҳи билан ишлаш бўлими мудири

МАВЗУГА ОИД:

Қонун лойиҳасига олинаётган таклифлар – унинг мукаммал ишлаб чиқишда муҳим омилдир

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    678
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+