Мирзачўлллик ёшлар учун амалий семинар ташкил этилди

04.09.2020, 15:42

Мирзачўлллик ёшлар учун амалий семинар ташкил этилди

Қишлоқ жойларда ёшларнинг, айниқса мактаб битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни якка тартибдаги, оилавий ва бошқа тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш ўта долзарб масалалардан биридир. Шу сабаб, O‘zLiDeP ҳудудий Кенгаши ходимлари, депутатлар жойларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёшларга касб-ҳунар сирларини, малакали тадбиркорларнинг иш тажрибаларини ўргатиш борасидаги бир қатор амалий тадбирларга бош-қош бўлмоқдалар.

Шу мақсадда ўтказилган амалий семинарлардан навбатдагиси Мирзачўл туманидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган, тадбиркор Дилмурод Калонов раҳбарлик қилаётган “Ержар денгизи” масъулияти чекланган жамиятига қарашли қуёнчилик фермасида ташкил этилди.

Семинарда сектор раҳбарлари, O‘zLiDeP туман Кенгаши ходимлари, депутатлар ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамда жорий йилда тумандаги умумтаълим мактабларини битирган йигит-қизлар иштирок этишди.

“Ержар денгизи” МЧЖга қарашли   фермада 200 бош зотли қуён, 500 дона бедана, 180 дона курка, 100 дона товуқ ва ғоз, 100 та қўй, 10 та қорамол ҳамда махсус ҳовузда 500 кг сазан балиғи чавақлари парваришланмоқда. Бу ерда тадбиркор оила аъзоларидан ташқари яна 5 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланган.

- Биз ҳам ўз вақтида тажрибали тадбиркорлардан кўплаб маслаҳат, кўмак олганмиз. Шу сабаб, тадбиркорлик қиламан деган йигит-қизларга ёрдам беришга доим шаймиз, - дейди Дилмурод Калонов. – Чунки, мақсадимиз мазкур ферма негизида кластер ташкил қилиб, паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик соҳалари билан бир қаторда озуқа ем ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйиш ниятимиз бор. Шу сабаб, мазкур соҳалар билан таниш, иш тажрибасига эга ёшларга талаб кўпайиши аниқ.

Амалий семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар. Энг муҳими, мазкур соҳаларда фаолият бошлаш ниятида бўлган ёшлар энди қаерга мурожаат қилишни биладилар. Чунки, ўзаро мулоқтолар чоғида семинарда қатнашган мутасадди ташкилот вакиллари мазкур соҳаларда фаолият бошлаш истагидаги йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    538
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+