“Рremium capital group” МЧЖда O'zLiDePнинг бошланғич ташкилоти очилди

04.09.2020, 15:44

“Рremium capital group” МЧЖда O'zLiDePнинг бошланғич ташкилоти очилди

Қарши шаҳридаги йирик саноат корхоналари учун махсус ҳимояланган “Чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Рremium capital group” масъулияти чекланган жамиятида O'zLiDePнинг бошланғич ташкилоти очилди.

100 нафарга яқин хотин-қиз доимий иш билан банд этилган мазкур пойабзал фабрикаси томонидан мамлакатимиздаги йирик саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарига, Россия Федерацияси ҳамда Қозоғистондаги хорижий ҳамкорларга буюртма асосида маҳсулот етказиб берилмоқда. Яқинда корхонага хориждан янги турдаги пойабзаллар ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий технологиялар олиб келинди. Бу ускуналар ўрнатилгач,  ички бозор ва экспорт учун янгича дизайндаги  бозор эҳтиёжига мос пойабзаллар ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Корхонада партиянинг қуйи бўғини очилишига бағишланган тадбирда  МЧЖ раҳбари, "Шуҳрат" медали соҳиби Дилшод Муфтиллаев, O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари, Қарши шаҳар Кенгаши депутати Арзиқул Шеров, вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш бўйича гуруҳ раҳбари  Алибек Раҳматов, партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Аъзам Каримовлар иштирок этишди. Шу куни корхона ишчи ходимлари партия сафига қабул қилинди.

Корхонанинг иш бошқарувчиси Нигора Полвонова бошланғич партия ташкилоти раиси этиб сайланди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    627
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+