O'zLiDeP депутати кўмагида 207 нафар ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги таъминланди

04.09.2020, 15:47

O'zLiDeP депутати кўмагида 207 нафар ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги таъминланди

Бутун дунёда бўлгани каби, юртимиз аҳолиси ҳам коронавирус пандемияси туфайли карантин шароитида яшамоқда. Бу мураккаб даврда ҳамма давлатларда энг асосий муаммо аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, даромад билан таъминлаш бўлиб қолмоқда.

Мамлакатимиз Президенти раислигида жорий йилнинг 14 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш нафақат тегишли соҳаларни балки, биз маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам асосий вазифамиз бўлмоғи лозим,  –  дейди Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати, “Art Soft Holding” компанияси Кузатув кенгаши раиси Олимхон Бабаханов.

Компаниямиз таркибидаги корхоналарда асосий эътиборни ишлаб чиқариш хажмини ошириш ва қўшимча тармоқларни ишга тушириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга қаратиб келинмоқда. Натижада жорий йилнинг биргина ўтган август ойи давомида 207 нафар ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга эришдик.

Бугунги кунда юртимизда аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишларни олиб борилаётганлиги натижасида оилаларимизни барқарор даромад манбаига эга бўлишига эришилади.

Юлдуз Юлдашева,

O'zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    893
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+