Спикер ўринбосари Бағдод туманида партия фаоллари билан учрашди

04.09.2020, 15:52

Спикер ўринбосари Бағдод туманида  партия фаоллари билан учрашди

Коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан, кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож одамларга кенг кўламли ижтимоий ёрдам кўрсатилди.   

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, OʻzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов пандемия даврида янги ишчи ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлди.  

Спикер ўринбосари вилоятдаги учрашувини Бағдод туманидан бошлади. Дастлаб тумандаги “Фибрадиагностика” МЧЖда бўлиб, жамият қошида ташкил этилган БПТ аъзолари билан мулоқот қилди.

– Коронавирус пандемияси даврида мамлакатимизда кўплаб янги шифохоналар ишга туширилди. Кўплаб тиббиёт ускуналари ва тез ёрдам машиналари харид қилинди. Бундай чора-тадбирлар ва тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнати туфайли минглаб беморлар шифо топди, – деди А.Хаитов. – Шу боисдан халқимиз сизларнинг шарафли меҳнатингизни юксак қадрлайди ва ҳеч қачон унутмайди.

Учрашув якунида жамиятнинг бир гуруҳ ходимлари партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномаси топширилди.

  • Кўрилди
    1050
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+