O‘zLiDeP фаоллари иштирокида янги таҳрирдаги қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда

17.01.2018, 18:45

O‘zLiDeP фаоллари иштирокида янги таҳрирдаги  қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда

Шу кунларда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида партия фаоллари – тадбиркорлар ва фермерлар иштирокчида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокамасига қаратилган давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Жиззах вилоятида маҳаллий кенгаш депутатлари, электорат ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида ташкил этилган навбатдаги амалий мулоқотда  “Медиация тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги ҳамда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари лойиҳалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида қонун лойиҳаси юзасидан электорат вакиллари, соҳанинг тажрибали мутахассис ва экспертлари томонидан амалий таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиниши тармоқ ва ҳудуд даражасида тўғри ташкил қилишни таъминлайди, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажаришга иш берувчи билан бирга ходимнинг ҳам масъулиятини оширади.

Шунингдек, муҳокамалар жараёнида “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси борасида ҳам иштирокчилар томонидан аниқ таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, мазкур қонун лойиҳасида Медиаторлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтади, деб белгилаб қўйилган. Аммо унга бўйсиниш ёки буйсинмаслик тўғрисида аниқ сўз мавжуд эмас. Шунга мувофиқ, Медиация ўтказувчи медиаторлар қайси органга бўйсуниши ва бўйсинувчи органига ҳисобот топшириш бўйича алоҳида модда қўшиш лозимлиги борасида таклиф билдирилди.

Шу билан бир қаторда “Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига ҳам қатор таклифлар билдирилди. Хусусан, экин майдони зарарланмасдан олдин профилактика ўтказиш, фермер хўжалиги ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бошқармаси билан мажбурий шартнома туздириш, зарарланган ер майдонига бошқа экинни экиш каби қатор таклифлар ўртага ташланди. Ушбу қонун лойиҳасининг 17-моддасида: “қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситаларининг инсон соғлиғига салбий таъсирининг қай даражада хавфлилигини баҳолаш ва гигиена нормативлари, санитария нормалари ҳамда қоидаларини ишлаб чиқиш” деб келтирилган бўлиб, унда атроф-муҳит (шу жумладан, хайвонлар, қушлар, балиқлар ва ҳоказо) муҳофазаси ҳақида айтиб ўтилмаган. Кенг муҳокамалардан сўнг банддаги инсон соғлиғига жумласини инсон ва атроф муҳитга  дея ўзгартириш таклифи берилди.

Мазкур қонун лойиҳалари партиянинг барча ҳудудий кенгашларида кенг муҳокамалар қилинмоқда, аниқ таклифлар билдирилмоқда.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

МАВЗУГА ОИД:

Қонун лойиҳасига олинаётган таклифлар – унинг мукаммал ишлаб чиқишда муҳим омилдир

Хоразмлик депутатларимиз биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаларига 30 дан ортиқ таклиф берди

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1989
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+