O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан БПТлар фаолияти ўрганилмоқда

07.09.2020, 14:47

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан БПТлар фаолияти ўрганилмоқда

Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгаши депутатлигига тумандаги бошланғич партия ташкилотларидан кўрсатилган номзодларнинг 15 нафари сайловда ғолиб бўлгани бежиз эмас. Улар бугун ана шу ишончни оқлаб, халққа камарбаста бўлмоқдалар. Тумандаги мавжуд 52 та бошланғич партия ташкилотида айни вақтда 3250 нафар сафдошимизнинг борлиги қувонарли. Аммо ютуқларга алданмаслик керак, янада шижоат билан ишлаб, қуйи бўғинлар фаолиятини жонлантириш, мудраётганларини уйғотиш зарур.

Айни мақсадларни ўзида ифода этган O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова раҳбарлигидаги ишчи гуруҳнинг ташрифи дастлаб халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари билан самимий учрашувдан бошланди. Давра суҳбатида халқ ноибларининг БПТлар фаолиятини ривожлантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалари ўртага ташланди. Очиқ мулоқот БПТларга ташрифлар билан давом этди.

“Ягона Шарқ замини” хусусий корхонаси 2011 йилда атиги 4 нафар ишчи билан фаолиятини бошлаган. Бугунга келиб бу ерда меҳнат қилаётганлар сони 46 нафарга етди. Сутни қайта ишлаш ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишларида иш олиб бораётган тадбиркорлик субъекти маҳсулотлари ички бозорда ўз харидорларига эга. Тадбиркор Ифтихор Жўраев бир йилда 400-500 миллион соф даромад олаётганини мамнунлик билан қайд этди. Вилоятдаги 5 та туманда 260 та савдо шоҳобчалари билан шартнома тузилган. Биргина сутни қайта ишлаш йўналишида 14 хил маҳсулот эл дастурхонига тортиқ этилмоқда.

Деярли барча ишчи-хизматчилар корхона қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти аъзолари. Улар сиёсий майдоннинг янгиликларига, жараёнларга бефарқ эмаслиги суҳбатларимизда яққол намоён бўлди. Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари натижасида мазкур қуйи бўғин фаолияти тажриба сифатида оммалаштириш учун белгиланди.

Хонобод шаҳрида давом этган ўрганишларда туманда мавжуд БПТлар атрофлича таҳлил қилинди. Иш жараёнини қониқарил ташкил қилолмаётган қуйин бўғинлар учун намунали БПТларда мастер-класс машғулотлари ташкил қилиниши таъкидланди.

“Доломит” масъулияти чекланган жамияти қошидаги қуйи бўғин 2017 йилда 12 нафар сафдош билан фаолиятини бошлаган. Бугунга келиб уларнинг сони 60 тага етди, аммо бу ўтган йил сарҳисоби учун паст кўрсаткич. Тўғри, мазкур бошланғич партия ташкилоти намунали ишлайди, сиёсий жараёнларда етакчи. Бироқ аъзолар сони янада кўпайтирилса, марралар яна-да юқори олинади.

“Илҳомжон-Иномжон” масъулияти чекланган жамияти қошидаги бошланғич партия ташкилоти 2016 йилда 20 нафар аъзо билан ташкил этилган. Айни вақтда бу ердаги сафдошларимиз сони 65 нафарга етган. Ўтган тўрт йил давомида тарғибот ишларида сусткашликка бир қадар йўл қўйилганлиги боис кўрсаткич юқори бўлмагани бор гап.

-Албатта, ўрганишларимиз ўзини оқламоқда, - дейди партия вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Диёрбек Абдусаматов. – Айрим қуйи бўғинларимизда аъзолар сафи кенгаймаган, айримларида сафдошларимиз кўпу, аммо фаолият жонланмаган. Шунинг учун ҳам намунали бошланғич партия ташкилотларини алоҳида рағбатлантириб боришни келишиб олдик. Тажриба мактаби сифатида юқори натижаларга эришаётган қуйин бўғинларга “БПТ экскурсияси”ни ташкил қилишни йўлга қўямиз.

Ишчи гуруҳнинг мазкур тадбирлари жойларда давом этмоқда.

Муяссархон УМУРЗАҚОВА,       

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    776
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+