O'zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли хотин-қизларни бепул тиббий кўрикдан ўтказишда бош-қош бўлмоқда

07.09.2020, 14:50

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли хотин-қизларни бепул тиббий кўрикдан ўтказишда бош-қош бўлмоқда

O'zLiDeP Ғузор туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоли, туман Кенгаши депутати Мунира Нурхонова ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмасининг “Тез тиббий ёрдам бўлими”да  “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида 20 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрик ўтказилди.

-Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда  партиямизнинг туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишлари ўз самараларини бермоқда, – дейди халқ вакили М. Нурхонова. - Бизнинг асосий мақсадимиз  ҳозирги пандемия шароитида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни ўз вақтида даволаш ҳамда ёш оилаларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

O'zLiDeP Ғузор туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари ва туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ҳамкорликда бундай бепул тиббий кўрикларни  бошқа қишлоқ ҳамда маҳаллаларда ҳам ташкил этишни мўлжаллашмоқда.                                    

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    181
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+