Халқ депутатлари Тошкент шаҳар туман Кенгашларига O‘zLiDePдан сайланган депутатларнинг малакаси оширилмоқда

17.01.2018, 19:21

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар туман Кенгашларига O‘zLiDePдан сайланган депутатларнинг малакаси оширилмоқда

Муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида депутатларимиз ҳақида гапириб, ислоҳотларимиз самарасини оширишда парламент, депутат ва сенаторларнинг ўрни ва ролига алоҳида тўхталиб ўтган эдилар.

Айни кунларда Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар туман Кенгашлари депутатларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув-семинар давом этмоқда. 

Мазкур ўқув-семинарнинг биринчи босқичида Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Сергели, Яккасарой, Яшнобод туман Кенгашларига сайланган 72 нафар депутат иштирок этди.

Тадбирда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасидан келиб чиқиб, O‘zLiDePнинг устувор вазифалари ва уларнинг ижроси ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти борасида маърузалар тингланди.

Тадбир қизғин савол-жавобларга бой руҳда ўтди. Шундан сўнг иштирокчилар 4 гуруҳга бўлиниб амалий машғулот олиб боришди. Машғулотлар давомида “Депутатнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари”, “Депутат фаолиятининг асосий кафолатлари”, “Депутатнинг иш режаси”, “Депутатнинг сайловчилар олдида ҳисоботи” каби мавзулардаги қизғин баҳс-мунозалар депутатларнинг билим ва кўникмаларини оширди. 

Тадбир якунида депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олишди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2209
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+