O`zLiDeP депутати ишсиз хотин-қизларга касб-ҳунар ўрганишлари учун бепул ўқув курси ташкил қилди

07.09.2020, 16:50

O`zLiDeP депутати ишсиз хотин-қизларга касб-ҳунар ўрганишлари учун бепул ўқув курси ташкил қилди

O`zLiDeP депутатлари аҳоли ўртасида бўлиб ёрдамга муҳтож хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратяпти. Ҳудудларда вақтинча ишсиз, касб-ҳунарга эга бўлмаган хотин-қизларга тикувчилик, бичувчилик, ҳунармандчилик, тўқувчилик йўналишларда бепул ўқув курслари ва тўгараклар ташкил этишмоқда

Ана шундай партия фаолларидан Сирдарё вилоят Кенгаши депутати, O`zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоли Гулчеҳра Жонжигитованинг фаолияти ибратли бўлмоқда.

- Мақсадимиз ҳар бир аёлни касбга йўналтириш, - дейди Г.Жонжигитова. – Ҳунари бор, қўлида иши бор аёлнинг дастурхони тўкис бўлади, фарзандлари ҳеч нарсага зориқмай ўсади. Чунки, табиат аёлларимизга йўқдан бор қилишдек буюк хислатни инъом этган.

Г.Жонжигитова Янгиер шаҳри маҳаллаларидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда уйда ишсиз ўтирган аёлларни бир жойга жамлаб қандолатчилик ва тикувчилик цехи ташкил қилинди. Аввал 1 та печда қатлама, жиззали нон, турли хил нон ва нон маҳсулотларини пиширишни ташкил қилиб берди. Ҳунар ўрганиш баробарида ўз маҳсулотларини аҳолига тортиқ қилиш орқали тушган маблағ ҳисобига яна бир нечта пишириқ пишириш печлари сотиб олинди. Тез кунда қандолат маҳсулотлари пиширишни ўрганиб олган аёлларнинг айримлари ўз фаолиятларини шароитга қараб уйда давом эттиришаётган бўлишса истаганлари мўъжазгина цехда ўз маҳоратларини ошириб даромад топишмоқда. Яна бир эътиборли жиҳат, Г.Жонжигитова ташаббуси билан ташкил этилган тикувчилик устахонасида ҳам 10 нафардан зиёд хотин-қизлар бепул тикувчилик сир-асрорларини ўрганишяпти.

Ж.Жонжигитованинг фаолияти бу билан чекланиб қолгани йўқ. У Ширин шаҳридаги ишсиз хотин-қизларнинг ҳам бандлигини таъминлаш мақсадида қўшни шаҳарда ҳам ана шундай мўъжаз цехларни ташкил қилди.

Шунингдек, Гулчеҳранинг Янгиер шаҳридаги “Темур Малик” ҳамда “А.Жомий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар холидан хабар олиб, улар учун зарурий озиқ - овқат маҳсулотлари тарқатди.  Карантин қоидаларига риоя қилиш, бўш ўтирмай тадбиркорлик билан шуғулланишга чақирди. Партиянинг мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумотлар берди, ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган қарорлар ҳамда фармонлар мазмун-моҳияти билан  таништирди

Дилором Эсонова,

O`zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    615
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+