Янгибозорлик депутат Ҳайват маҳалласидаги қатор муаммоларни ҳал қилди

08.09.2020, 17:20

Янгибозорлик депутат Ҳайват маҳалласидаги қатор муаммоларни ҳал қилди

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Аброр Адамов сайловчилар ишончини қозонган, халқ манфаати йўлидаги ташаббускор депутатлардан бири.

Жорий йилнинг август ойида халқ ноиби “Ҳайват” маҳалласидаги сайловчилари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганган эди. Унга кўра маҳаллада тоза ичимлик суви етишмаслиги масаласи кўп йиллардан бери аҳолини қийнаётгани, халқ бундан азият чекаётганини билдириб, бу борада депутатдан амалий кўмак сўраган эди.

Ушбу масалага ижобий ечим топиш мақсадида депутат маҳалла негизидаги бошланғич партия ташкилоти раиси Э.Ҳаитбоев ва партия туман Кенгаши Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари А.Тангировалар билан биргаликда ўрганиш олиб бордилар. Унга кўра тоза ичимлик суви олиб келиш ишлари 2020 йил март ойида бошланган ва якунига етказилмасдан тўхтаб қолган.

Депутат А.Адамовнинг туман қурилиш бўлими, туман ичимлик сув таъминот бўлими ва тегишли мутасадди ташкилотларга чиқарган депутат сўровлари, тинимсиз мурожаатлари натижасида бугун бу муаммо ўз ечимини топди. Мудраб қолган мутасадди ташкилотлар ниҳоят маҳалла ҳудудига тоза ичимлик сувини ўтказиш ишларини якунлашга киришдилар.

- Сал кам 10 йилдан бери шу маҳаллада истиқомат қиламан. Ичимлик суви йўқлиги айниқса бизнинг қуруқ ва шўрланиш юқори бўлган иқлимимизда жуда катта муаммомиздан бири эди. Бу масалада бормаган жойимиз, қилмаган мурожаатимиз қолмади. Депутатга раҳмат. Бизнинг ҳолимиздан хабар олиб келиб, муаммоларимизни ўрганди ва қувонарлиси вақтида амалий ёрдам кўрсата олди, - дейди маҳалла оқсоқоли Бобур Матназаров.

Шунингдек, пандемия даврида мазкур маҳалла болаларининг масофавий таълим олишлари учун интернет тармоғи йўқлиги, натижада алоқа сифати яхши эмаслиги сабаб уйда таълим олаётган болалар қийналаётгани, ота-оналарнинг бу борада маблағ сарфлаш имконияти етмаслиги муаммоси ҳам айтилди. Ушбу масала юзасидан депутат Янгибозор туман почта алоқа бўлимига депутатлик сўрови юборди ва натижада 1 ой ичида Уйғур қишлоғининг “Ҳайват” ва “Хамид Олимжон” маҳаллаларига интернет тармоғи ўтказиб берилди.

 Ҳайватлик Нилуфар Шомуратова ўз маблағи ҳисобидан уй боғчаси очиш ниятида экани, лекин бунинг учун зарурий ҳуқуқий билими етишмаслиги, ишни нимадан бошлашни билмаслиги сабаб депутатдан амалий кўмак сўраб мурожаат қилган эди. Бу борада депутат бўлғуси тадбиркорга зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва тегишли мутасаддиларга топшириб, руҳсатнома олишида, уй боғчасини янги замонавий кўринишда жиҳозланишида ва карантин қоидаларига мос равишда ишга туширилишида бевосита кўмаклашди. Жорий йилнинг октябрь ойида ушбу таълим ва тарбия маскани шу маҳалладаги 25 нафар болажонларни ўз бағрига олади.

Насиба ВАИСОВА,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    633
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+