“Sirdaryo golden fruits”да 10 минг тонна сиғимга эга замонавий музлатгич қурилади

09.09.2020, 17:18

“Sirdaryo golden fruits”да 10 минг тонна сиғимга эга замонавий музлатгич қурилади

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ҳамда Тадбиркорлик бўлими томонидан “Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришда O`zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ўрни” мавзусида жойларда учрашув ва давра суҳбатлари ташкил қилинмоқда. Мазкур мавзудаги навбатдаги тарғибот тадбири ёш тадбиркор Козим Олимжонов раҳбарлик қилаётган “Sirdaryo golden fruits”да бўлиб ўтди.

Таъкидлаш керак, Сирдарё туманидаги “Ширин” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “SIRDARYO GOLDEN FRUITS” MЧЖда 30 нафардан зиёд маҳаллий аҳоли иш билан банд. Корхона йилига 35 000 тонна дуккакли маҳсулотларни қайта ишлаш қувватига эга. “SIRDARYO GOLDEN FRUITS” ўтган йил 10 минг тонна дуккакли маҳсулотни Эрон, Афғонистон ва Хитойга экспорт қилди.

- Деҳқонлардан қабул қилинган дуккакли маҳсулотлар корхона цехларида сараланиб махсус полиэтилен қопларда қадоқланади, - дейди корхона раҳбари, ёш тадбиркор Козим Олимжонов. -. Дастлабки йиллар турли ҳажмдаги полиэтилен қопчаларни хориждан келтирар эдик. 2018 йилда корхонамиз полиэтилен қопларни ишлаб чиқариш учун 1,5 миллион долларлик лойиҳани амалга оширди. Хитойнинг  Yond-Ming компаниясидан харид қилинган ускуна ёрдамида йилига 8 миллион дона полиэтилен қопларни ишлаб чиқаряпмиз.

Корхона яқин кунларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган 10 минг тонна сиғимга эга замонавий музлатгич камераларини барпо этиш ҳам режалаштирилган.

Тадбир якунида ёш тадбиркор Козим Олимжоновга O’zLiDePнинг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалари топширилди.

 Ҳусан ЖАББОРОВ,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    764
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+