O’zLiDeP депутати 50 нафар ўқувчига мактаб формаси олиб берди

10.09.2020, 14:55

O’zLiDeP депутати 50 нафар ўқувчига мактаб формаси олиб берди

Айни кунларда карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда жойларда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тиклаш ва янги ўқув йилини бошлаш учун пухта тайёргарлик ишлари амалга оширилмода. Ҳозирлик кўришда маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам кўмаклашмоқда. 

41 Жийдакапа сайлов округидан Наманган вилоят кенгаши депутатлигига сайланган Маъмура Турғунова бошланғич синфларда таълим олувчи ўқувчиларнинг 50 нафарига ҳомийлик асосида мактаб формаси олиб берди. Тумандаги 24 мактабнинг атрофи эса депутат кўмагида битон ғишт билан ўраб берилди.

Бундан ташқари, халқ вакили ўзига тегишли бўлган нотурар жойини таъмирлаб, “Янги Ўзбекистон юлдузлари” номли болалар боғчаси ташкил этди. 80 ўринга мўлжалланган мазкур даргоҳда ҳудудаги 10 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Бу эса Даҳията маҳалласи учун мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллик байрамига чинакам совға бўлди.

Юлдуз Юлдошева,

O’zLiDeP Наманган

вилоят кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1385
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+