Депутат кўмагида энг чекка қишлоққа тоза ичимлик суви келди

10.09.2020, 17:25

Депутат кўмагида энг чекка қишлоққа тоза ичимлик суви келди

O`zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши депутати Хуршид Раҳимов ўз зимамасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда сайловчилар муаммоларини ўрганиш ва уни ҳал қилиб беришда мутасадди идоралар билан халқ ўртасидаги кўприк вазифасини ўтамоқда.

Масалан, депутатнинг бир кунлик фаолиятига назар ташласак, у сайловчилар мурожаати бўйича Сайхунобод туманидаги “Нуробод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Намуна” қишлоғи аҳолиси билан мулоқотда бўлди. Сайловчилар билан учрашув жараёнида аҳоли муаммоларини ўрганди. Маълум бўлишича “Намуна” қишлоғидаги 15 та хонадонда сув таъминоти мавжуд эмас. Бу уйларда истиқомат қилувчи аҳоли сувни узоқ масофадан ташиб келиб истеъмол қилаётганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш натижаларига кўра мутасадди идора - туман “Сувоқова” МЧЖ бош муҳандиси Бахтиёр Мелиқулов иштирокида мазкур ҳудудга янги сув қувури ётқизилиб, тез кунда аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондириладиган бўлди.

Сайхунобод тумани “Нуробод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги

7-сонли умумтаълим мактабининг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Собир Ҳудойбердиев депутатга мактаб ҳудудида ичимлик суви йўқлиги, бу эса ўз навбатида бир қатор муаммоларни келтириб чиқараётганлиги ва мазкур муаммони ҳал этишда кўмак сўради. С.Худойбердиевнинг мурожаати ҳам ижобий ечим топадиган бўлди. Яъни, “Қурилтой” қишлоғи сув минорасининг эски қурилмаси (мотори) янгиси билан алмаштирилиб, мактабга тоза ичимлик суви чиқариладиган бўлди. Мазкур маҳалланинг “Парпото” қишлоғида ҳам тоза ичимлик суви муаммоси борлиги аниқланди. Туман “Сувоқова” МЧЖ бош муҳандиси Б.Мелиқулов  қишлоқдаги сув минорасини таъмирлаш ва аҳолини тез кунда тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш вазифасини ўз зиммасига олди.

Депутат аралашуви билан “Намуна”, ”Қурилтой”, “Парпото” қишлоқлари аҳолиси ҳамда 7-сонли умумтаълим мактаби сув билан таъминланадиган бўлди.

      Комилжон БУРҲОНОВ,

    O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳи

 билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    1675
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Shahboz2021-03-03 17:01:50

Ehe sal kam yarim til o'tib ketibti, ishlar bittimi?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+