O’zLiDeP депутатлари ҳазорасплик сайловчиларнинг муаммоларини ҳал қилди

10.09.2020, 17:28

O’zLiDeP депутатлари ҳазорасплик сайловчиларнинг муаммоларини ҳал қилди

Юртимизга куз фасли кириб келиши билан жойларда қишнинг аёзли кунларига тайёрганлик кўриш ишлари ҳам бошлаб юборилди. Аммо, мазкур масалада аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳам талайгина.

Ҳазорасп тумани “Ўзбекистон” маҳалласи Келажак сари кўчасида яшовчи фуқаролар кўп йиллардан бери электр токи учун бетон устунлар йўқлиги сабаб электр симларида тез-тез узилишлар бўлиши, бунинг устига табиий газ таъминоти ҳам йўқлигидан  қийналиб келмоқдалар.  Ҳар йили қишнинг совуқ кунларини базўр енгадиган аҳоли бу борада бир неча бор тегишли ташкилотларга мурожаат қилишига қарамасдан муаммо муаммолигича қолган. Ушбу масалаларни ҳал қилишда маҳалла фаоллари ўзлари ишонч билдирган O’zLiDeP депутати Мардонбек Абдиримовга амалий кўмак сўраб мурожаат қилди.

Халқ ноибининг тинимсиз саъй-ҳаракати билан 1 ой ичида мазкур маҳаллага 500 метрдан ортиқ электр линиялари ўтказилди ва  кўчаларни газ таъминотига улаш ишлари ҳам айни пайтда бошлаб юборилди.

Депутат  “Бешта” маҳалласида яшовчи Насиба Жумабоеванинг ҳам мурожаатини беэтибор қолдирмади.  Ушбу хонадонни қайтадан таъмирлаш учун зарур қурилиш маҳсулотлари керак. Сайловчининг хонадонини таъмирлаб бериш учун 2 тонна цемент етказиб беришда яқиндан кўмаклашди.

Тумандаги “Шодухуррам” маҳалласида яшовчи фуқаро Элдорбек Сўфиев янги турар жой қуриб яшаб келмоқда. Маҳалла табий газдан узилгани сабаб суюлтирилган газ баллон учун “Ҳазорасптумангаз” филиали бошлиғига 6 ойдан бери мурожаат қилиб келмоқда. Лекин ҳалигача унинг мурожаати қаноатлантирилмаган. Депутат аралашгач эса ушбу оилага 4 кун ичида суюлтирилган газ баллон етказиб берилди.

Ана шундай фаол депутатлардан Улуғбек Маткаримов ҳам ўз сайловчилар дардини эшитиб келмоқда. Ҳазорасп туман “Пичоқчи” маҳалласида яшовчи кам таъминланган оила аъзоси Адолат Сапарбоева фарзандаларининг бандлигини таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Фуқаронинг мурожаати бўйича депутат У.Маткаримов ўз ҳомийлиги асосида мазкур оилани камбағалликдан чиқариш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлабгина қолмасдан, хонадонидаги томорқа ерига 0,5 сотих иссиқхона ҳам қуриб берди. Эндиликда оила аъзолари ана шу иссиқхонада меҳнат қилиб, оиласи учун зарур маҳсулотларни ўзлари етиштириб оила дастурхони тўкинлигини таъминлайди, ортганини ички бозорга сотади, даромадини ҳам яхшилаши мумкин.  

Озода Қаландарова,

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман

 Кенгашидаги О’zLiDeP депутатлик

гуруҳининг ижрочи котиби

  • Кўрилди
    567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+