Косонлик O‘zLiDeP фаоли уйда ўтирган аёлларга тикувчиликдан “мастер-класс” ўтказди

10.09.2020, 17:31

Косонлик O‘zLiDeP фаоли уйда ўтирган аёлларга тикувчиликдан “мастер-класс” ўтказди

Муҳайё Қодирова тадбиркорликни уйида биттагина тикув машинасида қўни-қўшниларининг фарзандларига куйлакчалар тикишдан бошлаган эди.

Кейинчалик у фаолиятини кенгайтирди ва “Агробанк”нинг Косон туман бўлимидан ажратилган 20 миллион сўм кредит эвазига 5 та замонавий тикув машинаси сотиб олди. У ўзи истиқомат қилаётган “Нартичуқур” маҳалласидаги ишсиз, лекин чеварликка қўли келишадиган 3 нафар хотин-қиз бандлигини таъминлади. Айни пайтда бу мўъжазгина тикувчилик цехида болалар кийим - кечаклари, чойшаблар, хотин-қизлар учун турли либослар тайёрланиб, буюртма асосида ички бозорга чиқарилмоқда.

Бугунги кунга келиб тадбиркор М. Қодирова ўз фаолиятини янада кенгайтириш, тикув дастгоҳлари сонини 10 тага етказиш ҳамда 10 нафар маҳалласидаги уйда ўтирган хотин-қизни иш билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда.  

Яқинда унинг хонадонида уйда ўтирган аёллар учун мастер-класс” ўтказилди. O`zLiDeP Косон туман Кенгаши “Аёллар қаноти“нинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида ташкил этилган бу тадбирда Муҳайё Қодирова бир қатор ишсиз маҳалладошларига тикувчилик сир-асрорлари бўйича амалий машғулот олиб борди. Амалий мулоқотлардан сўнг Муҳайё Қодированинг икки нафар шогирди -  Нодира Асадова ва Севара Олимова партия сафига қабул қилинди.

  O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    669
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+