Дарахтларни ноқонуний кесиш ёки уларга шикаст етказиш жарималари сезиларли оширилади

14.09.2020, 15:23

Дарахтларни ноқонуний кесиш ёки уларга шикаст етказиш жарималари сезиларли оширилади

Бугун, 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.  

Йиғилишда “Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилишни такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама ҳам қизғин бахс-мунозараларга сабаб бўлди.  

Депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳасининг асосий ғояси – бу экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жиноят ва маъмурий жавобгарликнинг янги механизмларини амалга жорий этиш орқали ўсимлик дунёси объектларини, айниқса, дарахт ва буталарни муҳофаза қилишнинг чораларини кўришдир.

Қонун лойиҳасининг мақсади эса дарахтлар, буталар ва бошқа ўсимликларни ғайриқонуний равишда кесиш, уларни йўқ қилиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки кўчириб ўтказиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарликнинг муқаррар эканлиги билан огоҳлантириш билан
бу йўналишда профилактика ишларини олиб боришдан иборат.

Таъкидланишича, лойиҳада Ўзбeкистон Рeспубликaсининг Жиноят кодeкси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат экологик назоратини амалга ошириш, шунингдек, жисмоний ёки мансабдор шахсларнинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишини бартараф этишда жавобгарлик доирасини кенгайтириш ва кучайтириш белгиланмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 198-моддаси бўйича биринчи қисмининг санкциясида “эллик бараваригача” сўзлари “эллик бараваридан юз бараваригача”, иккинчи қисмининг санкциясида “эллик бараваридан етмиш беш бараваригача” сўзлари “юз бараваридан юз эллик бараваригача”, шунингдек, учинчи қисмининг санкциясида “етмиш беш бараваридан юз бараваригача” сўзлари “юз эллик бараваридан икки юз бараваригача” сўзлари билан алмаштирилиши белгиланиб, жавобгарлик чоралари икки бараварга кучайтирилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши дарахтлар, буталар ва бошқа ўсимликлар ғайриқонуний кесилиши, кундаков қилиниши, йўқ қилиниши, шикастлантирилиши ёки бошқа жойга кўчирилишининг олдини олиш таъминланади.

  • Кўрилди
    858
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+