Янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси қандай ўзгартиришларни ўз ичига олади?

14.09.2020, 16:12

Янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси қандай  ўзгартиришларни ўз ичига олади?

Аввалроқ, парламент қуйи палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.   

Йиғилишда кўриб чиқилган дастлабки ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасининг мақсади ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини, динга муносабатидан қатъи назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек, динлараро ва миллатлараро тотувликни сақлаш мақсадида ваколатли давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги ўзаров муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Халқ вакилларининг айтишича, янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси 6 боб, 49 моддадан иборат бўлиб, бир қатор ўзгартиришларни ўз ичига олади. Лойиҳада “диний таркибий материаллар”, “ноқонуний диний фаолият”, “диний ташкилот” ва бошқа шу каби тушунчаларга таъриф берилган. Шунингдек, виждон эркинлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва тамойиллари ҳамда ушбу соҳадаги ваколатли давлат органларининг ваколатлари баён этилган.

Фракция аъзолари қонун лойиҳаси инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар билан кафолатланган диний соҳада умумэътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликларни, юртимиздаги ҳозирги диний вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва бевосита Ўзбекистон шароитида динлараро муносабатларни шаклланишининг тарихий шароитларини ўз ичига олганини таъкидлаб, қонун лойиҳасини маъқулладилар.

  • Кўрилди
    541
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+