Қонун лойиҳаси билан нечта қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади?

14.09.2020, 16:33

Қонун лойиҳаси билан нечта қонунга тегишли  ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади?

Йиғилиш кун тартибидаги яна бир муҳим масала – “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ҳам қизғин кечди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрдаги “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида” қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 19 декабрдаги 14/1-4187-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада эндиликда мактабгача таълим муассасалари Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида” 2019 йил 16 декабрдаги ЎРҚ–595-сон қонуни талабларига кўра мактабгача таълим ташкилотлари деб қайта номланмоқда.

Мазкур масала юзасидан ривожланган мамлакатларнинг қонунчилик  йўли билан тартибга солиш амалиёти ўрганилганда Россия Федерациясининг “Таълим тўғрисида” қонунининг 64-моддасида боланинг ҳар томонлама етук ва соғлом бўлиш жараёнлари мактабгача таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилиши белгиланган (Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқалар).

Шу билан бирга, лойиҳа билан Ўзбекистон Республикасининг 5 та қонунларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Фракция йиғилишида шунингдек, “Стратегик режалаштириш тўғрисида”ги ва “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди. 

  • Кўрилди
    973
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+