Конимехдаги эпидимологик вазиятни яхшилаш O‘zLiDeP фракцияси кўмагида ҳал этилади

15.11.2017, 17:38

Конимехдаги эпидимологик вазиятни яхшилаш O‘zLiDeP фракцияси кўмагида ҳал этилади

Юртбошимизнинг “Депутатлар халқ билан бевосита мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш чораларини кўриши зарур”,  деган даъвати O‘zLiDeP депутатлари учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Яқинда бир гуруҳ партия фаоллари ва депутатлар Конимех тумани аҳолисининг муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр учрашув ташкил этди.

Мулоқот давомида депутатларга туманнинг “Наврўз” ва “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган аҳоли термит зараркунандасидан азият чекаётгани ҳақида шикоят келиб тушди.

Ўрганишлар жараёнида термитлар аҳоли хонадонлари ва экинларига зарар етказаётгани ва зараркундаларнинг тарқалиш хавфи ортиб бораётгани аниқланди. Натижада ушбу масала Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг 2017 йил 3 ноябрдаги депутатлик гуруҳи йиғилишида кўриб чиқилди. Йиғилишда Конимех туман “Наврўз” ва “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида юзага келган эпидемиологик вазиятни яхшилаш борасида партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси орқали республиканинг тегишли вазирлик ва идораларига мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Содиқжон САИДОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1720
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ КОРХОНАСИ БПТ2018-05-04 12:13:08

МАЗКУР ФАРМОН ЮРТИМИЗДАГИ МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ УЧУН ЯНАДА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИБ БЕРДИ.


Машраб Казаков 2018-04-30 12:13:31

Фармонда таъкидланганидек, 2021 йил 1 январга қадар кўчатхоналар ва иссиқхоналарда уруғ, кўчат ва пайвандтаг етиштирувчи ва уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектлар барча турдаги солиқ ва йиғимлар тўлашдан, четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари иловага мувофиқ божхона тўловларидан, импорт бўйича олиб кирилаётган, мева-сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашган транспорт воситалари божхона тўловлари ва республика йўл жамғармасига йиғимлар тўлашдан озод этилиши бу яхши имконият


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+