Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори

18.01.2018, 15:53

Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш  аёлларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда янги билим ва малакаларини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. O‘zLiDeP Тўрақўрғон туманида “Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” мавзусида ташкил этилган давра  сухбатида ҳам  аёлларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш, фаол тадбиркорликка жалб қилиш, бу орқали касаначилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масаласи кенг тарғиб қилинди.

Давра суҳбатида O‘zLiDeP туман Кенгаши фаоллари, депутатлар, бошланғич партия  ташкилот раислари ва  тадбиркорлар ҳамда “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” аъзолари иштирок этдилар. Уларга  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти тушинтирилди. Тадбиркорлик фаолиятида аёлларнинг иштирокини кенгайтириш ва уларни фойдали ишга жалб этиш орқали оилавий фаровонлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шу  билан бирга тадбиркор аёллар фаолияти давомида инновацион ғояларни амалиётга кенг татбиқ қилишлари орқали фаолиятларини кенгайтириб, янги иш ўринларини яратишга эришишлари мумкинлиги таъкидланди.

Партия қошида  “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” ташкил этилгани бизни қувонтирди, - дейди хусусий тадбиркор Мўминова Мавлуда. - Ушбу гуруҳ мавжуд муаммоларни бартараф этишга катта кўмак бермоқда. Тадбиркор аёлларни қийнаётган асосий муаммолар: банкдан кредит олиш, жой масаласи, электр-энергия ва шу каби муаммолар, ўйлайманки, ушбу гуруҳ кўмагида ижобий ҳал этилади.

Тадбир бахс-мунозараларга бой тарзда ўтди, якунида иштирокчилар хусусий тадбиркор Мўминова Мавлуданинг тадбиркорлик фаолияти билан яқиндан танишиб, керакли кўникмалар олишди.

Хуснида Иминжонова,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+