O‘zLiDePнинг ёшларга оид янги “Йўл харитаси” ёшларни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиради

14.09.2020, 17:28

O‘zLiDePнинг ёшларга оид янги “Йўл харитаси” ёшларни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиради

Мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида барча соҳаларда кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилиб, инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун, деган эзгу тамойилни рўёбга чиқариш ҳаётбахш ислоҳотларнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Айниқса, Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга оид Давлат сиёсатининг амалга оширилиши ёшларда ўзгача ғайрат-шижоат бағишламоқда.

Ҳозирда O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш, тарбиркорликка йўналтириш, имтиёзли кредитлар ажратилишига ёрдам бериш каби бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлимининг видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган йиғиишда “Ёшлар қаноти”нинг мақсад ва вазифалари, партиявий лойиҳалар доирасида қилинган ишлар муҳокама қилинди.  

Йиғилишда “Ёшлар минбари” ижтимоий-сиёсий мулоқот форумини ташкил этиш, ҳозирда мавжуд “O‘zLiDeP кутубхоналари” китоб фондини юз мингдан, 500 мингга етказиш ҳамда ёшларимиз орасида оммалашган бизнес китобларнинг аудио форматини тайёрлаш, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ёшлар мавзусида кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаларини кенг муҳокама қилиш вазифалари ҳам O‘zLiDePнинг ёшларга оид сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланиши таъкидланди.

Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган эзгу ишлар, ташаббуслар замирида ҳам юртдошларимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитиш, билим ва дунёқарашини юксалтириш каби мақсадлар мужассам. Юртбошимиз томонидан илгари сурилган Бешта муҳим ташаббусдан бири ҳам бевосита мазкур масалага дахлдор. Шундай экан, O‘zLiDeP ҳамиша ёшлар маънавиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратади.

Ушбу йиғилишда ишлаб чиқилган партиянинг ёшларга оид янги “Йўл харитаси” ҳам партия сафида ёшларни янада жипслаштириб, эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиради.

Жавоҳир ШАМСУДДИНОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири.

  • Кўрилди
    779
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+