O‘zLiDeP Қораўзак туман Кенгаши хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласини муҳокама этди

18.01.2018, 15:59

O‘zLiDeP  Қораўзак туман Кенгаши хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласини муҳокама этди

O‘zLiDeP Қораўзак туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан тумандаги “Shamshirgaron effekt” масъулияти чекланган жамиятида 2018 йилнинг Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили муносабати билан “Хотин-қизларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этишда – O‘zLiDePнинг роли” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда партиянинг туман Кенгаши ходимлари, туман хотин-қизлар қўмитаси, Халқ депутатлар туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, корхонада фаолият юритаёган хотин-қизлар иштирок этди. Тадбир партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини жойларда тарғиб этиш, электоратимиз сафини янада кенгайтириш, хотин-қизларни тадбиркорликка кенгроқ жалб қилиш, қолаверса, корхона фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташкил этилди.

– Президентимиз Мурожаатномаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ишлаб чиқилган уни янада теранроқ англашимиз учун замин яратади, – дейди O‘zLiDeP Қораўзак туман Кенгаши аппарат раҳбари И.Ўмирбаев. – Мурожаатнома мазмун-моҳиятида, энг аввало, халқ манфаати, инсон манфаатларининг ҳамма нарсадан устун эканлигини қайд этилган. Қолаверса, жорий йилга ана шундай ном берилиши бу партия зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Қайд этиш керак, Мурожаатномада тадбиркорлик субъекти вакилларини икки йилгача текширмаслик таклифи тадбиркорлар учун фаолиятини янада кенгайтиришга, янги инновация ва технологияларни олиб келишга, қўшимча иш ўринларини ташкил этишга қулай шароит ва имконият яратади.

Асем СИРИМБЕТОВА,

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши масъул ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+