Андижон туманида БПТлар фаолияти ўрганилди

15.09.2020, 17:01

Андижон туманида БПТлар фаолияти ўрганилди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова раҳбарлигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги ўрганишлари Андижон туманида давом этди. Партия Андижон туман Кенгашидаги мавжуд халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги 13 нафар депутатнинг ташаббуслари талайгина.

Тумандаги 56 та бошланғич партия ташкилоти 3980 нафар сафдошимизни ўз атрофига бирлаштирган. Афсуски, қуйи бўғинлардаги фаолиятни яхшигина жонлантириш керак. 15 та фаол БПТлар фаолиятини оммалаштириш мақсадга мувофиқ. Қолганларидаги мудроқ кайфиятни уйғотиш вақти келди. Дастлабки давра суҳбати давомида ишчи гуруҳдаги Аёллар қаноти, БПТлар билан ишлаш гуруҳи масъуллари ўз йўналишлари юзасидан зарурий вазифалар ва тавсияларини бердилар.

-Энди асосий таянчимиз бошланғич партия ташкилотлари эканини тарғибот тадбирлари орқали намоён этишимиз зарур, - дейди O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ҳожимуҳаммад Хасанхонов. – Шунинг учун ҳам партия вилоят Кенгаши раиси раҳбарлигида сусткашликка йўл қўйилаётган БПТларда ўрганиш асносида керакли тавсия ва маслаҳатларни, амалий кўмакларни беришга ҳаракат қиляпмиз. Масалан, “Халқ банки” Андижон туман филиали қошидаги таянч бўғини 2017 йилда 20 нафар аъзо билан ташкил топган. Сафдошлар сони вақт ўтса-да ўзгармаган. Аъзолик бадаллари мана бир неча ойдирки, умуман тушмаяпти. Аниқланишича, банк туман филиали раҳбариятининг мунтазам ўзгарганлиги сабабли ушбу муаммолар бартараф этилмаган. Янги раҳбар билан суҳбатлашилди. Масалага ойдинлик киритилиб, ижобий натижага эришилди.

“Агро банк”нинг туман филиалида ҳам шу муаммо. Бу ерда қуйи бўғинга 2017 йилда асос солинган. 30 нафар сафдошни бирлаштирган БПТ ўз даврида яхшигина фаолият юритган. Бироқ йиллар синовида қоқилиб қолди. Фаолият мудради. Аъзолик бадаллари сўнгги олти ой давомида умуман тушмаганлиги ачинарли. Хўш, бу ерда айбдор ким?

Келинг, айбдорни излашдан кўра, муаммога ечим топиб қўя қолайлик. Шуниси маъқулроқ аслида. Партия вилоят Кенгаши раиси самимий суҳбатдош ва ташаббускорлик қобилиятларини бор бўйи билан кўрсатдию, партиянинг, сиёсий майдоннинг имкониятларини очиб ташлади – қўйди! Банкнинг туман филиали раҳбари Умиджон Қодиров бошчилигида ходимларнинг ихтиёрий ташаббуслари қанот ёзди. Шу куннинг ўзидаёқ барчасининг сафдошларимизга айлангани энг катта ютуқ бўлди. Мана, иш қандай натижадор бўлиши керак!

Ўрганишлар жойларда давом этмоқда.

Диёрбек АБДУСАМАТОВ,

O’zLiDePАндижон вилоят Кенгаши

             БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    743
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+