O’zLiDeP “Аёллар қаноти” семинарида самарқандлик 201 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилгани таъкидланди

16.09.2020, 17:19

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” семинарида самарқандлик 201 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилгани таъкидланди

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида  O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг салбий оқибатлари ва уларни бартараф этиш вазифалари” мавзусида онлайн видеоконференция ўтказилди.

Бугунги пандимея даврини инобатга олган ҳолда жойларда хотин-қизларларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ ҳолатларнинг сезиларли даражада ошган. Жорий йилнинг етти ойи давомида республика бўйича 3592 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилиб, шундан Самарқанд  вилоятида 201 нафарни ташкил этади. Уларнинг кўпчилигини ёш оилалар ташкил этмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистонда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар сони 13 мингдан ортиқ бўлиб, ажримлар натижасида эса жорий йилнинг ўзида республика бўйича 11 минг нафардан ортиқ вояга етмаган бола ота ёки она меҳридан маҳрум бўлган.

Семинарда сўз олганлар республика бўйича қайд этилган низоли оилалар сони 12 минг 931 тани ташкил этиб, ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткичда бўлган вилоятлар орасида Самарқанд вилоятининг ҳам борлиги (1454та), мазкур ҳолатларнинг олдини олиш борасида барча ҳамкор ташкилотлар, мутасаддилар ҳамкорликда иш олиб боришлари кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди ва керакли вазифалар белгилаб олинди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    622
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+