O‘zLiDeP депутати кўмагида болалар ўйингоҳи обод масканга айлантирилди

17.09.2020, 15:41

O‘zLiDeP депутати кўмагида болалар ўйингоҳи обод масканга айлантирилди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Толиб Мухамадиев халқ вакили сифатида аҳолига ўз маблағларим ҳисобидан ҳомийлик ишларини амалга ошириб, ёрдам қўлини узатмоқда.

Халқ вакили Гулистон шаҳар, Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 19-хонадон олдида жойлашган қаровсиз ҳолатдаги болалалар ўйингоҳини таъмирлаб берди. Ушбу майдонча атрофида тўпланиб қолган маиший чиқиндилардан тозаланди ва чиқиндилар учун махсус қутилар ясатилиб, махсус жой ҳам ташкил қилинди. Қўйингки, болалар ўйингоҳи депутат кўмагида кўркам масканга айланди.

Шу билан бирга, ҳудуд атрофидаги ариқ ва гулхоналарни обод этиб, гул ва бошқа манзарали дарахтлар экиш учун тайёрланди. Қолаверса, ушбу ҳудудда аҳолини тунда ҳам эркин, беховотир ҳарактланиши учун уй атрофларига тунги ёритгич чироқлари ҳам ўрнатилди. Уй атрофида яшовчи ёши катта қариялар учун ўриндиқлар ҳам ўрнатиб берилди.

Халқ вакили Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур туманида жойлашган 19-сонли мактаб учун ҳам ҳомийлик ёрдамини кўрсатиб, аристон, иситма ўлчаш аппарати, антисептик воситалар ва тиббий ниқоблари етказиб берди.

Юлдуз Юлдашева,

O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    178
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+