Янги Ўзбекистонда ўтаётган ҳар бир кун - йиллар, ҳар бир йил асрлар қиёфасини белгилайди

18.09.2020, 15:57

Янги Ўзбекистонда ўтаётган ҳар бир кун - йиллар,   ҳар бир йил асрлар қиёфасини белгилайди

Инсоният тамаддуни ривожига назар солинса, бугун жаҳон халқлари баҳраманд бўлаётган мислсиз тараққиёт тезлигини белгилаб берган, маданий-маърифий, илмий, адабий ва бошқа соҳалардаги муваффақиятларнинг тамал тошлари ҳур фикрли,  улуғ инсонларнинг закоси ва жасорати эвазига бошланган ҳамда мағрибу машриқни асрлар давомидаги уйқудан уйғотган Уйғониш даврида қўйилгани маълум бўлади.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанада сўзлаган нутқида, бугунги маънан – озодлик ва ҳурлик, мазмунан – яратувчилик ва бунёдкорлик жараёнларига тўйинган кунларимизни баҳолар экан, «Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади», деб таъкидлаб ўтди.

Бу пойдеворнинг тамал тоши – узоқ йиллик тараққиётимизни, давлатимизнинг мусаффо осмони ва халқимизнинг фаровонлигини белгилаб берадиган ҳар бир инсоннинг камолати – бутун мамлакат ривожининг кафолатидир, деган эзгу тушунчага ошуфта ҳолда қўйилмоқда. Инсон манфаатлари - олий қадрият, деган эзгу ғоя халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлаш, инновацион тараққиёт борасида муҳим қадамларни қўйишда дастуриламал бўлмоқда.

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шу эл, юрт тақдири, фарзандларимиз келажаги учун бефарқ бўлмаган барча юртдошларимиздан, жумладан сиёсий партия вакиллари, депутатларимиздан ҳам фидойиликни, қўлни қўлга бериб меҳнат қилишни, коронавирус пандемияси шароитида яшаш ва меҳнат қилишни ўрганишни талаб қилмоқда. Нафақат мамлакатимиз балки дунё халқларини ташвишга солиб қўйган коронавирус пандемияси белгиланган кўплаб режаларимизни амалга оширишда талаб қийинчиликларни келтириб чиқаргани сир эмас. Бироқ, янги шароитда янги иш усулларидан унумли фойдаланиш давр талаби.

Айни пайтда Жиззах вилоятида партия туман(шаҳар) вилоят Кенгашларининг бўлиб ўтаётган йиғилишларида жорий йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, нафақат қўлга киритилган ютуқ ва муваффақиятлар эътироф этилмоқда, балки йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилиниб, сабаблари аниқланмоқда, уларни бартараф этган ҳолда келгуси амалга оширилиши керак бўлган мақсад ва вазифалар белгилаб олинмоқда.

Кўлами кенг бу масалалар – жойларда иқтисодий ислоҳотларга, одамларнинг фаровон ҳаётига тўсқинлик қилаётган муаммоларни партиявий воситалар ва депутатлик ваколати доирасида ҳал қилишдан тортиб, ёшлар билан ишлашни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, аҳоли, жумладан хотин-қизларни бандлигини таъминлаш ва бошқалар шулар жумласидандир. Қолаверса, электоратимиз вакиллари – фермерлар, ишбилармон ва тадбиркорларни мамлакат тараққиёти йўлида бирлаштириб, жойларда  ислоҳотларни амалга ошришда етакчи кучга айланишига эришишга интилмоқдалар. Бу борада эса, иккинчи даражали, эътибордан четда қоладиган масалаларнинг бўлиши мумкин эмас.

Зеро, бутун дунё Янги Ўзбекистон, деб эътироф этаётган мамлакатимиздаги бунёдкорлик ва яратувчилик тўйинган ҳолда ўтаётган ҳар бир кун - йиллар,  ҳар бир йил асрлар қиёфасини белгилайди.

                                                                                                       Акрам Исомов,

                                                                                   O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

                                                                                   Мафкуравий, тарғибот-ташвиқот

ишлари бўлими мудири

  • Кўрилди
    495
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+