Жамият – ислоҳотлар ташаббускори

18.09.2020, 16:06

Жамият – ислоҳотлар ташаббускори

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайланган дастлабки кунданоқ мамлакатимизда барча соҳа ва тизимларда “Янги Ўзбекистонни буюк ва меҳнатсевар халқимиз билан биргаликда барпо этамиз” тамойили кундалик ҳаётимиздан ўрин олди. Яъни, бир сўз билан айтганда, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари юксак қадрият сифатида тан олинадиган Янги Ўзбекистонни яратиш, ислоҳотларга киришилди. Яъни “Жамият - ислоҳотлар ташаббускори” каби эзгу ғоялар фаолиятимиз мазмунига айланди.

Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун, энг аввало, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришдек устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакатимиз ҳаётида биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламентга мурожаатномаси “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган эзгу тамойил асосий вазифа сифатида қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган жойлардаги Халқ қабулхоналари фаолияти йўлга қўйилиши баробарида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш имкони яратилди.

Халқ қабулхоналарида минглаб аҳолининг дарду, ташвиши, муаммоларига ечим топилаётганини алоҳида қайд қилиш лозим. Бу ҳам бўлса “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” тамойилининг бир дебочасидир.

Фуқароларнинг шикоят ва таклифларини тўғридан-тўғри қабул қиладиган ва Президентга етказадиган ушбу тизимнинг яратилиши халқдан узоқлашиб қолган айрим раҳбарларни ўз фаолиятини қайта кўриб чиқишга, халқнинг турмуш шароити билан қизиқишга ундамоқда. Натижада халқимизнинг ҳаёти обод ва фаровон бўлишига эришиш, уни рози қилиш барча раҳбар ва мутасаддиларнинг фаолият мезонига айланиб бормоқда.

Яна бир муҳим жиҳат, иқтисодиёт, молия, соғлиқни сақлаш, ички ишлар органлари, суд-ҳуқуқ масалалари, коммунал хўжалиги ҳамда қурилиш соҳаларини тубдан янгилаш, шунингдек, тадбиркорлик, хусусий мулк ривожига кенг йўл очиб бериш бўйича минглаб таклиф ва ташаббусларнинг келиб тушаётганлиги ҳам бу жараёнда халқимизнинг том маънода ислоҳотлар ташаббускорига айланиб бораётганини эътироф этиш жоиз.

Биз қураётган Янги Ўзбекистоннинг муҳим жиҳати - бу аҳолини, фуқаролик жамияти институтларини мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш жараёнларига фаол жалб қилиш, яъни жамиятни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг реал ташаббускорига айлантиришдир.

Бугунги янгиланиш ва ўзгаришлар барчамиздан муаммоли масалаларни, соддароқ айтганда, халқ дарди ва муаммоларини тезкор ечишни талаб этмоқда. Ўзбекистонда эса бу борада ҳам самарали тизим яратилган.

Президентимиз таъбири билан айтганда, бу “жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим масалаларга доир қарорларни қабул қилишда жамоатчилик билан” маслаҳатлашиш зарурияти, “жамоатчилик маъқул деса - маъқул, номаъқул деса - номаъқул бўлади”, деган тамойил ҳаётга жорий этилаётганини ҳам кўрсатади.

Бир қатор салбий ҳолатлар узоқ йиллар давомида барқарор ривожланишимизга тўсиқ бўлиб келдики, уларни кенг жамоатчилик иштирокисиз, аҳолида фаол ва кучли фуқаролик позициясини шакллантирмай туриб бартараф этиб бўлмайди. Бу борада ҳаётимизга очиқлик, ошкоралик тамойилларини янада чуқурроқ ва кенгроқ киритиш бугунги замон талаби бўлиб қолди ва қолмоқда.

Холжигит Ортиқбоев,

O`zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши

Мафкуравий, ташвиқот-тарғибот ишлари

бўлими мудири

  • Кўрилди
    725
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+