Данғара туман Иқтисодиёт бўлими бошлиғи O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди
18.09.2020, 16:08
O‘zLiDeP Данғара туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг эшитувида туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи ҳисобот берди.
Эшитувда депутатлар туманнинг 2020 йил ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси юзасидан Данғара тумани Иқтисодиёт бўлими бошлиғи Д.Бегматовнинг ҳисоботини тингладилар.
Данғара туманида 2020-2021 йилларга мўлжалланган саноат, хизмат кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги лойиҳаларининг ижроси юзасидан туманда 2020-2021 йилларда жами лойиҳалар 28 та бўлиб, умумий лойиҳалар қиймати 521.9 млрд.сўм (шундан лойиҳа ташаббускорлари ўз ҳисобидан 229.5 млрд.сўм, 13.1 млрд.сўм банк кредити, 14.2 млн. АҚШ доллар хорижий кредит линиялари, 13.5 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан)га тенглиги мансабдор томонидан таъкидланди.
Мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига туманда 907 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Д.Бегматов бугунги кунда амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, лойиҳалар тез фурсатларда бажарилишини таъкидлади. Депутатлар томонидан мансабдор шахснинг ҳисоботи қониқарли деб топилди.
Шохсултон Тўхтаматов,
O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши
матбуот котиби.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг