Озиқ-овқат хавфсизлиги – фаровонлик манбаи

18.01.2018, 16:55

Озиқ-овқат хавфсизлиги –  фаровонлик манбаи

Сўнгги йилларда аграр соҳани ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни янада кўпайтириш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича  муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди.  

Президентимиз томонидан қабул қилинган “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини янада мус­таҳкамлаш,  экологик тоза маҳсулотлар етиштиришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш, эҳтиёж мавжуд бўлган озиқ-овқат товарларини импорт қилиш биринчи навбатдаги долзарб вазифалар сифатида белгиланган.

Бундан ташқари Фармонда ички бозорни маҳсулотлар билан тўлдириш, аҳолини асосий турдаги маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида бир қатор чекловлар олиб ташланади. Масалан, 2018 йил 1 февралдан бошлаб  озиқ-овқат товарларини импорт қилиш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар берилади.

Бу эса уларга хориждан мамлакатимизда эҳтиёж мавжуд бўлган маҳсулотларни импорт қилиш, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари турларини билан тўлдириш, хориж бозорларига киришда кенг шароитлар яратиш,  шартномалар тузиш, импорт қилинган маҳсулотларни ташиш ва сақлашда кўмаклашиш бўйича имтиёзлар беради.  

Юсупова Хамида,

Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгаши депутати,

 “Ҳамида Юсупова” фермер хўжалиги раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1975
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+