Депутат муаммоларни жойида ҳал қилди

19.09.2020, 09:34

Депутат муаммоларни жойида ҳал қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзсои Эмма Аслонова Ромитан туманида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди.

Аниқланишича, Зебунисо Жабборова Ибн Сино МФЙ, Бухоро кўчасида яшайди. Кам таъминланган оила аъзоси. У “Агробанк”нинг туман филиалига 30 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиш учун керакли барча ҳужжатларни топширган. Бироқ, тикув цехи очаман, 3 кишини иш билан таъминлайман деб турган аёлнинг муаммоси кўпдан буён ҳал этилмай келинмоқда. Мазкур вазиятга янада ойдинлик киритиш учун депутат Бош вазир қабулхонасига борди, “Агробанк”нинг масъул ходими билан ҳам учрашди. Натижада, муаммога жойида ечим топилди. Зебунисо кредит олди, ўзига ўхшаган яна 3 кишини иш билан таъминлади.

Ромитанлик, ижтимоий ҳимояга муҳтож Гавҳар Жўраева эса имтиёзли кредит асосида арзон уй-жойлардан оламан деб, анчагина қийналган. Унда пандемия шароитида асосий иш жойидан айрилгани учун уйга тўланадиган бошланғич бадалнинг ярим пулигина бор, холос. Лекин Гавҳар Жўраева квартирага жудаям муҳтож. Депутат “Микрокредитбанк” мутасаддилари билан суҳбатлашиб, мазкур муаммони ҳам жойида ҳал қилди. Яъни, Гавҳар Жўраева бошланғич бадалнинг тенг ярмини тўлади, қолган пулни эса йил охиригача тўлашига келишиб олинди. Муҳими, бир инсон уй-жойли бўлди.

—Ромитан туманидаги муаммоларнинг аксарияти кредит масаласида, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова. — Назаримда, банкларимиз ҳамон эскича услубда ишлаяпти. Ахир, замон ўзгарди-ку! Хизмат турлари ва сифати ҳам унга мос бўлиши керак.

Шунингдек, депутат мазкур туманда одил судлов ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муаммоларни ҳам ўрганди.

Обид ҚЎЛДОШОВ,

O'zLiDeP Бухоро вилояти

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    943
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+