Актам Хаитов сурхондарёлик теримчилар ҳузурида (+фото, видео)

19.09.2020, 09:56

Актам Хаитов сурхондарёлик теримчилар ҳузурида (+фото, видео)

Биласиз, айни дамда далаларимизда момиқдек очилиб ётган пахта ҳосилини йиғиш авж паллага кирган. Теримчилар жавлон уриб, оқ олтинимизни нес-нобуд қилмасдан, ёғингарчилик кунларга қолдирмасдан териб олишга уринишмоқда.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов ҳам Сурхондарёга ташрифи давомида Шеробод тумани “Шаймон бобо” фермер хўжалигининг  пахта даласида ҳам бўлганди. У ерда теримчилар учун фермер хўжалиги томонидан яратилган шароитлар билан танишди. Иссиқ овқат, ичимлик суви бор-йўқлигини, топширилган ҳар бир килограмм пахта учун теримчилар ўз вақтида пул маблағини олаяптими, йўқми, ана шулар билан қизиқди.

Учрашув ниҳоясида фидойилик кўрсатаётган илғор теримчилардан Ситора Шаймонова, Матлуба Бозорова, Гулзода Ўсарова, Шаҳло Шерданова, Гулноза Ҳакимова, Сожида  Нодирова Сожида, Лобар Разоқоваларга совға-саломлар улашди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    780
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+