Ўзимизнинг иссиқхонада етиштирилаётган сабзавотлар хорижга экспорт қилинмоқда

19.09.2020, 19:20

Ўзимизнинг иссиқхонада етиштирилаётган сабзавотлар хорижга экспорт қилинмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши  Ижроия қўмитаси раиси,  Актам Хаитов Шеробод туманига ташрифи чоғида тумандаги “Шеробод Агро Импекс” масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлган эди.

Мазкур МЧЖ томонидан 23 гектар ер майдонига томчилатиб суғориладиган иссиқхона барпо этилган бўлиб, айни кунларда унда помидор ҳамда булғор қалампири етиштирилмоқда.

Айтиш керакки, гидропоника технологияси қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва тежамкорликка эришиш йўлидаги инновацион технологиялардан биридир. Хусусан, бугун Сурхондарё вилоятида ҳам гидропоник усулда қурилган иссиқхоналар сони кўпаймоқда. Бу эса вилоятда экспортбоп маҳсулот етиштириш салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.

 - Бундай ихчам ва самарадор иссиқхоналарнинг биринчи афзаллиги шуки, бу технология асосидаги деҳқончиликда махсус унумдор ер майдонига зарурат бўлмайди, - дейди корхона раҳбари Дилшод Қамбаров. - Жараён тўлиқ автоматлаштирилган тизим орқали бошқарилади. Тежамкор энергия, суғориш ва озиқлантириш тизими мавжуд. Энг асосийси, бундай иссиқхоналар ҳосилдорлиги оддийларига нисбатан юқори. Томчилатиб суғориш тизими орқали озуқа эритмалари ўсимлик илдизига тўғридан-тўғри етказиб берилади. Тупроқдаги касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш, ерни экишга тайёрлаш, ерни органик ўғитлар билан бойитиш, ишлов бериш, суғориш учун эгатлар очиш, минерал ўғитлар сепиш, бегона ўтларга қарши курашиш тадбирлари талаб қилинмайди. Минерал ўғитларнинг самарадорлиги юқори бўлади, сув 60-70 фоиз тежалади. Бундай замонавий технология яхшигина даромад манбаини ҳосил қилади. Мисол учун шу йилнинг ўзида 551 400 АҚШ долларилик полиз маҳсулотлари Россия давлатига экспорт қилдик.

А.Хаитов корхонанинг кейинги режалари билан танишди ва иссиқхонада фақат помидор ва булғор қалампири эмас, бошқа талаб катта бўлган маҳсулотларни ҳам етиштириш борасида тавсиялариини бериб ўтди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    939
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+