Қонун лойиҳасига ўзгартириш киритишга зарурат борми?

21.09.2020, 15:26

Қонун лойиҳасига ўзгартириш  киритишга зарурат борми?

Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.  

Унда “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 381-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда.

Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала – “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 381-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Қайд этилганидек, мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 25 февралдаги РА 2/1-335-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Давлат геология қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган. Қонуннинг мақсади Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва жамият бой бўлиши, шунингдек, ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш учун республика минерал хом ашё базасини барқарор ривожланишини таъминлашдан иборатдир.

Халқ вакилларининг айтишича, қонун лойиҳасида аукционга қўйиладиган ер қаъри участкаси майдонининг ҳозирдаги 1 гектар чекловини 5 гектаргача ошириш таклиф этилмоқда. Бу эса, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний ва юридик шахсларга янада қулайлик яратилишига ушбу фаолият турини яна такомиллашиб боришига хизмат қилади.

Депутатлар шу каби жиҳатларни инобатга олиб, мазкур ҳужжат юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган ҳолда қонун лойиҳасини мақулладилар.

  • Кўрилди
    497
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+