Депутатлар қонун лойиҳалари бўйича аниқ таклифлар беришди

18.01.2018, 17:05

Депутатлар қонун лойиҳалари бўйича аниқ таклифлар беришди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан 2018 йил 17 январда фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида таъкидланган вазифалар ижроси юзасидан “Қабул қилинаётган ҳар бир қонун лойиҳаси сайловчилар, партия электорати, турли қатлам ва гуруҳларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан атрофлича муҳокама қилиниши, фракциялар ушбу масалаларда принципиал позицияни намоён этиши шарт” мавзусида амалий мулоқот бўлиб ўтди. Амалий мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Ш. Бафоев, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари, партия туман ва шаҳар Кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда  оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Амалий мулоқотни O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Ф.Аминов кириш сўзи билан очди.   

Таъкидланганидек, ўтган йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз маҳаллий Кенгаш депутатлари  фаолияти бўйича ҳам ўз эътирозларини билдирган эдилар. Ана шу нуқтаи-назардан келиб чиққан ҳолда O‘zLiDeP туман, шаҳар Кенгашари ва партиямиздан маҳаллий вакиллик органларига сайланган депутатлик гуруҳларининг фаолияти  холисона таҳлил этилди. Эндиликда маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларидан ҳам ишга муносабатни тубдан ўзгартириш, аҳоли билан доимий ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш тақозо этиляпти.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонуни, “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳалари муҳокама қилинди.

Амалий мулоқотда сўзга чиққанлар мамлакатимизни 2017 -2021 йилларда ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш масъулияти  бугун  O‘zLiDeP  фаолларидан алоҳида ғайрат кўрсатиб ишлашни, партиявий жонкуярлик ва фидойилик билан фаолият олиб бориш ютуқлар гарови эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

    O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2075
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+