Ишчи гуруҳ Гулистон маданият марказида

21.09.2020, 16:40

Ишчи гуруҳ Гулистон маданият  марказида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Хоразм вилоятида учрашуви доирасида Гулистон Маданият марказида ҳам бўлиб, у ерда ёшларга яратилган шароитлар билан танишди.

Мазкур  марказ 2018 йил “Обод қишлоқ” дастурига капитал реконструкция қилиш бўйича киритилиб, 2019 йил май ойида ишга туширилди. Ҳозирда  Наврўз, Дўстлик, Шанғи, Ўйилма, Беш уй маҳаллаларининг 15минг 416 нафар аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқда. Марказда доира, рубоб, рақс, бадиий ўқиш, тасвирий санъат  тўгараклари  мавжуд бўлиб, уларга бугунги кунда 487  нафар ёшлар жалб қилинган.

Шунингдек, ушбу марказда замонавий типдаги 250 ўринли концерт зали, тикувчилик хонаси, кутубхона, аёллар ва эркаклар сартарошхоналари, ошхона аҳоли хизматида.

 Гулмира Аминова ўзи талаба бўлишига қарамай  марказда “Худайберган текстил” кооперация шаклидаги МЧЖ ташкил қилиб, маҳалласидаги “Аёллар дафтари”га киритилган боқувчисиз ва эҳтиёжманд аёлларга тикувчилик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.

 Айни кунда 15 нафар хотин-қизлар мазкур кооперацияда иш бошлаган бўлса, эндиликда аёллар бандлигига кўмаклашиш мақсадида ёш тадбиркор ана шундай аёлларни кўпроқ жалб қилиш, тикувчилик соҳасини янада ривожлантириш ҳаракатида.

Мазкур МЧЖда айни пайтда туман кластерлари таклифига асосан  3000 та пешкил тикилаётган бўлса, яна 1000 та футболка тикишга шартнома қилинган. Эндиликда ёш тадбиркор мактабгача таълим ташкилотлари учун чойшаблар, болалар кийимларини ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

А.Хаитов корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, бу ерда меҳнат қилаётган ишчилар билан мулоқот қилди. Тадбиркорни истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб, уларни рўёбга чиқаришга депутатлар ва партия фаоллари доим тайёрлигини билдирди.  

Нилуфар Джаббарова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим сектори раҳбари

  • Кўрилди
    1469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+