Янгиариқ маҳсулотлари хорижга экспорт қилинади

21.09.2020, 17:46

Янгиариқ маҳсулотлари хорижга экспорт қилинади

Парламент қуйи палатаси Спикер ўринбосари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Хоразм вилоятдаги учрашувлари Янгиариқ туманида жойлашган “Янгиариқ томорқа хизмати” МЧЖ томорқачилик кластерида давом этди.

Машариф Бекчанов раҳбарлик қилиб келаётган мазкур кластерда айни дамда мева ва сабзавотларни қайта ишлаш цеҳи, 110 тонналик сиғимга эга музлаткич, 4 сотих майдонда иссиқхона, 10 минг жўжа чиқаришга ихтисослашган 2 та инкубатор, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда сутни қайта ишлаш цеҳлари фаолият юритмоқда.

-Қачон Хоразмга келсам, албатта Машариф ака билан учрашаман. Ҳар гал келганимда уларнинг фаолиятида қандайдир янгилик ва янги ғояларнинг гувоҳи бўламан. Бу каби илмли ва тажрибали, янгиликка интилувчи, халқ ғамида яшовчи инсонлар  кам. Хоразмликлар бу тадбиркордан ўрнак олса, уларнинг салоҳиятидан фойдаланса арзийди, - деди  А.Хаитов.

Мазкур кластердаги мева ва сабзавотларни қайта ишлаш цеҳида чиқарилаётган табиий шарбатлар бугунги кунда Қозоғистон ва Россия давлатларига экспорт қилинмоқда. Ўтган йили 2300 АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилишга эришган тадбиркор жорий йилда 5000 АҚШ долларига етказиш ҳаракатида.

Кластер фаолияти билан яқиндан танишган ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир йўналишда самарали фаолият олиб бораётган, бунинг устига яна катта лойиҳаларга қўл ураётган тадбиркор фаолиятидан жуда мамнун бўлдилар. Ўз навбатида,  тадбиркорнинг муаммо ва таклифлари ҳам  ўрганилди.

Учрашув давомида тадбиркор туман ҳокимидан  жўжаларини ҳудуддаги тадбиркорларга сотилишида, улар билан ҳамкорликни кучайтиришда амалий кўмак сўради. Туман ҳокими тадбиркор таклифини қўллаб-қувватлаб, бу масалада ёрдамга тайёрлигини билдирди.

Ишчи гуруҳ раҳбари А.Хаитов эса тадбиркорга қўшимча ер майдони ажратиш орқали замонавий кўчатчиликни ривожлантириш, шунингдек, кластер ёнидаги бўш турган ерни ҳам тадбиркорга ажратиб бериб, бу ҳудудда ҳам замонавий иссиқхона қуриш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, жўжа чиқаришни тўхтатмаслик, ҳоким билан тадбиркор ҳамкорликда эҳтиёжманд аҳолини банд қилишда уларни паррандачилик билан шуғулланишга ўргатиш, ёшларни мазкур кластерга жалб қилган ҳолда тадбиркорликка қизиқтириш  кераклигини қайд этди. 

Нилуфар Джаббарова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим сектори раҳбари

 

  • Кўрилди
    1054
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+