Қашқадарёда меҳнат мигрантларининг ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлашга бағишланган давра суҳбати ўтказилди

22.09.2020, 10:17

Қашқадарёда меҳнат мигрантларининг ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлашга бағишланган давра суҳбати ўтказилди

O'zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши томонидан Қарши шаҳридаги “Шўртан” маҳалласида партиянинг вилоят, шаҳар Кенгашлари аппарат ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилишга бағишланган  давра  суҳбати бўлиб ўтди.

Унда давлатимиз раҳбарининг мазкур фармонида мигрантлар учун белгиланган имтиёз ва енгилликлар ва уларни ҳаётга жорий этиш масалалари борасида фикр юритилди. “Шўртан” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Олимжон Абдишукуровнинг  маълум қилишига кўра, айни пайтда маҳаллада яшовчи 35 нафар фуқаро хорижда меҳнат қилаяпти, уларнинг 13 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Шу кунларда хорижда ишлаб келган 12 нафар фуқарони ишга жойлаштириш ва тадбиркорлик қилиши учун қулай имкониятлар яратиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Тадбирда O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши вакиллари сўзга чиқишиб, меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, ўз уйи, оиласини ташлаб узоқ юртларда даромад топиш мақсадида ишлаётган юртдошларимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари кафолатларини кучайтириш бўйича фикр-мулоҳаларини билдириб ўтишди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+